Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Зарафшон шаҳрида “Ташаббусли бюджет” бўйича қандай ишлар амалга оширилаяпти?

Зарафшон шаҳрида “Ташаббусли бюджет” бўйича қандай ишлар амалга оширилаяпти?
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сон, “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 22 сентябрдаги ПҚ-5250-сон  қарорлари қабул қилинди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сон қарорига асосан “Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги намунавий низом тасдиқланди. Ушбу қарорга асосан жорий йил февраль ойида халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг 26/197-сонли қарори қабул қилинди ва мазкур қарор билан “Зарафшон шаҳар бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида” Низом тасдиқланди.       
2022 йилги Бюджетнома ва Қонун лойиҳасида харажатларнинг натижадорлигини ошириш, маҳаллий ҳокимликларнинг ваколатларини кенгайтириш, бюджет барқарорлигини таъминлаш, бюджет қамровини ошириш ҳамда бюджет маблағларини тақсимлашда жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича таклифлар киритилган. 
 Ҳурматли Президентимизнинг Олий Мажлис палаталарига ва фуқароларга йўллаган мурожаатномалари, бир нечта қарорлари асосида жорий йилда ташаббусли бюджет жараёни кенгайтирилди ва бевосита фуқаролар томонидан билдирилган таклифларни танлаб олишнинг янги механизми жорий қилинди. 
Жорий йилда шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан фуқаролар ташаббуси жамғармасига жами бўлиб 4 601.5 млрд.сўм (республика бюджетидан қўшимча 3 585,2 млрд сўм)маблағ ажратилди. 
Жорий 2022 йил 1 февралдан 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг “openbudget.uz” расмий веб сайти орқали маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида шаҳарда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 167 та таклиф билдирилди. Ушбу таклифлар соҳаларга ажратилиб тадбирларни суммаларига аниқлик киритиш ва хулоса бериш учун ишчи комиссия аъзоларига тақдим этилган.
Зарафшон шаҳар “Очиқ бюджет” ахборот порталида овоз бериш жараёнлари бошланди. Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида шаҳар бюджетидан 4 601,50 млн сўм маблағ йўналтирилган. Фуқароларимиз томонидан билдирилган 167 та таклиф ишчи комиссия томонидан ўрганилиб, 59 та таклиф овоз бериш босқичига ўтказилган.
Овоз бериш босқичига ўтказилган 59 та таклиф учун фуқаролар томонидан 351 та онлайн, 15 826 та смс орқали жами 16 177 та овоз келиб тушганлиги аниқланди.
“Очиқ бюджет” ахборот порталига келиб тушган, энг кўп овоз тўплаган ҳамда учинчи босқичда 27 та таклиф ғолиб деб топилди.
Ғолиб таклифларнинг 10 таси қурилиш-таъмирлаш, 17 таси моддий техника товарлар харид қилишдан иборат. 
Ғолиб деб топилган таклифлар Департаментнинг Зарафшон шаҳар бўлими билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилди ва алоҳида ҳисобрақамлар очилиб маблағлар молиялаштириб берилди.
Зарафшон шаҳрида ғолиб деб топилган таклифлар, асосан 19 та таклиф шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли мактабларга,  4 та таклиф шаҳар мактабгача таълим бўлимига қарашли мактабгача таълим ташкилотларига ҳамда 4 та таклиф эса соғлиқни сақлашга тегишли. 
Бугунги кунда барча таклифлар бўйича электрон шартнома қилинган. 
Шундан моддий техника харид қилишга 17 та лойиҳа бўйича                    2 375,0 млн.сўм ажратилган бўлиб, таъминотчи билан шартномалар тузилган ва барча маҳсулотлар етиб келган.
Қурилиш-таъмирлаш бўйича 10 та лойиҳага 2 145,0 млн.сўм ажратилган бўлиб, 9 та лойиҳанинг: 
шундан 4 таси МТБ га қарашли МТТларни таъмирлаш учун “KARMANA XABIB” МЧЖ, “OYBEK TRANS FAYZ SERVIS” МЧЖ, “QURILISH-GROUP” МЧЖ ва "KRISTAL ELIGANT INVEST" МЧЖ; 
4 таси ХТБ қарашли мактабларни таъмирлаш учун ЯТТ “ХОЛОВ СОБИР МИЗОНОВИЧ”, “QURILISH-GROUP” МЧЖ, “MEGA STROY UCHQUDUQ” МЧЖ, “QURILISH-GROUP МЧЖ;
 ТБ қарашли “Янги Зарафшон” ҚВПни таъмирлаш учун “QURILISH-GROUP” МЧЖ  пудратчилар аниқланган.
Вилоят туманлараро фтизиатрия диспансерига қарашли 1 та лойиҳа пудратчини аниқлаш бўйича танловга қўйилган ва танлов ўйини тугаш муддати 5 июль куни этиб белгиланган.
       
 Н.Холов
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги
 молия бўлими бошлиғи.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech