Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

“Ташаббусли бюджет” ҳақида биласизми?

“Ташаббусли  бюджет” ҳақида биласизми?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги 
ПҚ-5072-сон “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2021 йил 22 сентябрдаги 
ПҚ-5250-сон “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”га қарорлари қабул қилинди ҳамда Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сон қарорига асосан “Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги Намунавий Низом тасдиқланди. Ушбу қарорга асосан жорий йил феврал ойида Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг 26/197-сонли қарори қабул қилинди ва мазкур қарор билан “Зарафшон шаҳар бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида Низом” тасдиқланди.    
2022 йилги Бюджетнома ва Қонун лойиҳасида харажатларнинг натижадорлигини ошириш, маҳаллий ҳокимликларни ваколатларини кенгайтириш, бюджет барқарорлигини таъминлаш, бюджет қамровини ошириш ҳамда бюджет маблағларини тақсимлашда жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича таклифлар киритилган. 
 Ҳурматли Президентимизнинг Олий Мажлис палаталарига ва фуқароларга йўллаган мурожаатномалари, бир нечта қарорлари асосида жорий йилда ташаббусли бюджет жараёни кенгайтирилди ва бевосита фуқаролар томонидан билдирилган таклифларни танлаб олишнинг янги механизмини жорий қилинди. 
Жорий йилда шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан фуқаролар ташаббуси жамғармасига жами бўлиб 4 601.5 млн.сўм (республика бюджетидан қўшимча 3 585,2 млн. сўм)маблағ ажратилди. 
Жорий 2022 йил 1 февралдан 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uz расмий веб сайти орқали маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида шаҳарда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 167 та таклифлар билдирилди. Ушбу таклифлар соҳаларга ажратилиб тадбирларни суммаларига аниқлик киритиш ва хулоса бериш учун ишчи комиссия аъзоларига тақдим этилган.
Зарафшон шаҳар “Очиқ бюджет” ахборот порталида овоз бериш жараёнлари бошланди. Бюджет жараёнида Фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида шаҳар бюджетидан 4 601,50 млн сўм маблағ йўналтирилган. Фуқароларимиз томонидан билдирилган 167 таклиф ишчи комиссия томонидан ўрганилиб, 59 та таклиф овоз бериш босқичига ўтказилган.
Овоз бериш босқичига ўтказилган 59 та таклифлар учун фуқаролар томонидан 351 та онлайн, 15 826 та смс орқали жами 16 177 та овозлар келиб тушганлиги аниқланди.
“Очиқ бюджет” ахборот порталига келиб тушган, энг кўп овоз тўплаган ҳамда учинчи босқичда 27 та таклифлар ғолиб деб топилди.
Ғолиб таклифларнинг 10 таси қурилиш тамирлаш, 17 таси моддий техника таварлар харид қилиш. 
Ғолиб деб топилган таклифларни Департаментнинг Зарафшон шахар булими билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилди ва алохида ҳисобрақамлар очилиб маблағлар молиялаштириб берилди.
Зарафшон шаҳарда ғолиб деб топилган таклифлар асосан 19 та таклиф Ҳалқ таълими бўлимига қарашли мактабларга, 4 та таклиф Мактабгача таълим бўлимига қарашли боғчаларга ҳамда 4 та таклиф эса Соғликни сақлашга тегишли таклифлардан иборатдир. 
Бугунги кунда барча таклифлар бўйича электрон шартнома қилинган. 
Шундан моддий техника харид қилишга 17 та лойиҳа бўйича   2 375,0 млн.сўм ажратилган булиб, таъминотчи билан шартномалар тузилган ва маҳсулотлар етиб келган.
Қурилиш-таъмирлаш бўйича 10 та лойиҳага 2 145,0 млн.сўм ажратилган булиб, 6 та лойиҳанинг 2 таси МТБ га қарашли “KARMANA XABIB” мчж ва “OYBEK TRANS FAYZ SERVIS” мчж 4 таси ХТБ қарашли, ЯТТ “ХОЛОВ СОБИР МИЗОНОВИЧ”, “QURILISH-GROUP” МЧЖ “MEGA STROY UCHQUDUQ” МЧЖ ва QURILISH-GROUP МЧЖ пудратчилари аниқланган.
Тиббиёт бирлашмасига қарашли 1 та танлов савдоси бўлиб ўтган ва пудратчини аниқлаш бўйича камиссия муҳокама жараёнида ҳамда МТБ қарашли 2 та лойиҳа ва вилоят туманлараро фтизиатрия диспансерига қарашли 1 та лойиҳалар бўйича танлов савдолари ўтказиш ишлари олиб борилмоқда
Ж.Бекпулатов
Зарафшон шаҳар 
Молия бўлими бошлиғи в.в.б.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech