Ахмедов Искандар Саидахмад ўғли Навоий вилояти ҳокимининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ушбу лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.
Тайинловга қадар И.Ахмедов Ўзбекистон хоккей Федерацияси матбуот котиби лавозимида фаолият юритган.