Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

ҲАР БИР МУРОЖААТ — ЭЪТИБОРДА!



 Бугун 8 февар куни Зарафшон шаҳар ҳокимлигида  навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Қабулда Зарафшон шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари Анвар Шоҳмирзаев фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади. Улар қўйган муаммолар бўйича сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шаҳардаги халқ қабулхонаси ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрди.


  Айрим мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, банк, соғлиқни сақлаш, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатларнинг аксари ўз жойида ижобий ҳал этилди. Мурожаатчиларнинг бир гуруҳига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган мурожаатлар эса қонунчиликда белгиланган муддатларда ўрганиб, чора кўриш учун тегишли ташкилот ва идораларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.



Подробнее
0

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИГА БИРИНЧИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ

Ҳасанов Одил Равшанович Навоий вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
  Одил Ҳасанов 1975 йилда Навоий вилояти Кармана туманида туғилган. 1994 йилда Навоий саноат техникумини, 2006 йилда Навоий Давлат кончилик институтини тамомлаган.                                 О.Ҳасанов мазкур лавозимга қадар Навоий вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи, Навоий вилоятидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқармаси бошлиғи, Навбаҳор тумани ҳокимининг ўринбосари, Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори, Навоий вилояти Давлат молиявий назорати бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.
Подробнее
0

"БАҲОР" МФЙ НЕГА ҚОРОНҒУЛИКДА ҚОЛДИ?


Ижтимоий тармоқдаги ZARAFSHON NEWS каналида Зарафшон шаҳар 11-кичик тумани худудида жойлашган "Баҳор" маҳалла фуқаролар йиғинининг айрим ҳудудларида электр тармоқларида узилиш рўй берганлиги ҳақидаги хабар чоп этилган эди.
“Навоий ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати ушбу хабарга қуйидагича муносабат билдирган. 
"Жорий йилнинг 9 февраль куни соат 10:00 лар атрофида “Баҳор” МФЙ биносидан чиқувчи 0.4 кВли кабель тармоғида носозлик сабабли қисқа туташув рўй бериб, электр таъминоти узилган. Зарафшон шаҳар “Баҳор” МФЙ шаҳар ҳокимлиги ҳисобида бўлиб, мансублик чегараси ТП 102/400 кВА трансформаторга ўрнатилган электр ҳисоблагичгача. Зарафшон шаҳар участка электр таъминоти корхонаси балансига тегишли бўлган кабель электр узатиш тармоғи ва трансформатор пунктлари мавжуд бўлмаса-да, нуқсонларни бартараф этиш учун корхонамизнинг ишчи-ходимлари томонидан амалий ёрдам берилаяпти.
Барча таъмирлаш ишлари бугун соат 17:00 гача якун қилиш режалаштирилган.

“Навоий ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати.
Подробнее
0

НКМК ёшлари Мўйноқ туманига йўл олишди

Бугун ерта тонгда НКМК ёшлари йетакчилари Кенгаши ташаббуси билан “Греен чалленге” екочорлов аксияси доирасида комбинат бўлинмаларида ишлайдиган юз нафар ёш ишчи-ходимлар “Орол тақдири – келажак авлод тақдири” шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманига жўнаб кетишди.


Мазкур аксия доирасида комбинат ёшлари бир ҳафта давомида Мўйноқ шаҳридан 100 километр узоқликда, Орол денгизининг қуриган қисмида саксовул кўчатларини ўтқазишади. Aксия иштирокчилари бугун кечқурун манзилга йетиб боришади. Тадбир тафсилотлари сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда еълон қилинади.
НКМК Матбуот маркази.

Подробнее
0

Навоий вилояти ҳокими ёпиқ эшик ортида собиқ “афғончи”лар билан нималар ҳақида гаплашди?




Бугун Навоий вилояти ҳокими К. Турсунов қўшни Афғонистонда ўз ҳарбий бурчини ўтаб, вилоятнинг турли ҳудудларида истиқомат қилаётган собиқ “афғончи”лар билан учрашди.
15 февраль — Қўшинларнинг Афғон тупроғидан ўз юртларига қайтарилган куни-Ветеран ЖАНГЧИЛАР куни сифатида нишонланади. Узоқ йиллардан буён ҳокимият томонидан онда-сондагина йўқланадиган бўлиб қолган “афғончи”лар буни аввалига Афғонистондан собиқ шўро қўшинлари олиб чиқилишига бағишланган навбатдаги тадбирдир, деб ўйлашган эди.
Учрашувда дастлаб иштирокчилар ушбу айём билан қутланиб, ўша куни яна бир бор кенгайтирилган таркибда нишонлашга келишиб олинди. Бевосита бугунги тадбирга келсак, унда жорий йилнинг 10 январь куни мамлакатимиз Президенти, Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган мажлисида белгилаган долзарб вазифалар ижроси муҳокама этилди. Кенгайтирилган йиғилишда Юртбошимиз мамлакат мудофаа салоҳиятини ошириш билан бирга, аҳоли, айниқса ёшларда юксак ватанпарварлик, миллатпарварлик туйғуларини ошириш, уларда мардлик ва жасоратни тарбиялаш орқали турли ёт ғоялар таъсиридан сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга эътибор қаратиб, мазкур йўналишдаги жиддий камчиликларга батафсил тўхталиб ўтган эди.
Шунингдек, кенгайтирилган мажлисда мамлакатимиз раҳбари томонидан Навоий вилоятида аҳоли ва ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда қатъий фуқаролик позициясини кучайтириш борасида ўзига хос “Навоий вилояти тажрибаси”га оид янги тизимни жорий этиш, ушбу тизим орқали вилоятдаги барча давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳарбий қисм ва муассасаларнинг аҳоли ва ёшлар билан олиб бораётган таълим-тарбиявий ишлари самарадорлигини ошириш борасида вазифаларни белгилаб берган эди.
Мазкур вазифа ижроси юзасидан йиғилиш баёни асосида Навоий вилоятида аҳоли ва ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, фуқаролик позициясини кучайтириш тизимини жорий этиш борасида комплекс чора-тадбирлар Дастури тасдиқланган. Дастур 6 бўлим, 93 банддан иборат бўлиб, вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга аниқ муддатлари кўрсатилган муҳим вазифалар белгиланган.
- Бугунги глобал таҳдидлар замонасида ёшларда ватанпарварлик ҳиссини камол топтириш, ҳар бир ўғил-қиз қалбига Ватанга садоқат, Ватан ва миллат шаънини ҳарбий интизом даражасида ҳимоя қилиш, асрлар оша камолга етган умуммиллий қадриятларимизни “оммавий маданият” кўринишидаги турли иллатлардан асраш, халқимиз менталитетига ёт тушунчаларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш борасида бизга намуна авлод, ҳаётий тажрибага эга, ўз ирода ва матонатини тоблаган кишилар кўмаги зарур, — деди учрашувда вилоят ҳокими. — Ёшлар тарбиясининг ташвишли кўринишларига аниқ мисоллар келтиришим мумкин. (Эшикни ёпиб юборинглар, илтимос!). . .
Бу мисолларга маймунлар йиғлайди. Мутахассислар маймунлар йиғламаслигини исботлашган. Шунинг учун ҳам маймунлар йиғлайди, деган илмоқли иборани ақл бовар қилмас ташвишли ҳолларда кўп ишлатамиз.
Учрашувда ёшлар тарбияси, таълими ва дунёқарашини шакллантиришда сўнгги пайтларда “ортда қолаётганлар”га қараганда иқтидорлилар билан ишлашнинг осон йўлига ўтиб борилаётгани, ваҳоланки айнан шу йўналиш бутун жамиятни безовта қилиши лозимлигига эътибор қаратилди. Ҳар қандай тадбир, маросим ва тантаналарга бир хил, навбатчи чеҳраларни жалб этиш тенденциясидан воз кечиш, ҳар бир таълим даргоҳи, маҳалла ва корхоналарда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолганлар билан ишлаш тизимини йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди.
Шундан сўнг вилоят ҳокими томонидан вилоят “Ветеран жангчилар” Кенгаши фаолиятини йўлга қўйиш хусусидаги ташаббус ўртага ташланиб, унинг ташкилий ва фаолият юритиш жиҳатлари, вазифа ва мақомлари юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Ташаббус тўлиқ қўллаб-қувватланиб, вилоят ҳокимлиги ҳузурида жамоатчилик асосида вилоят “Ветеран жангчилар” Кенгашини тузишга қарор қилинди.
- Ушбу учрашувда “оммавий маданият”нинг оқибатларини аниқ мисолларда эшитиб, тўғриси бу офатга қарши барча кучларни бирлаштириш лозимлигини англадим, — дейди захирадаги полковник Барот Тўхтаев. – Бу иллатдан дарвозани ёпиш билан ҳимояланиб бўлмайди. Фақат кучли ирода ва жамоатчиликнинг барча қатламини сафарбар этиш билан қарши туриш мумкин.
Учрашувда вилоят “Ветеран жангчилар” собиқ афғон жангчиларидан иборат жамоанинг фаолият кўлами, уларга услубий ёрдам кўрсатишнинг мутасаддилари, самарадорликни аниқлашнинг мезон ва рағбатлари белгиланди.
Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Подробнее
0

НАВОИЙДА ШАХМАТ-ШАШКА РЕСПУБЛИКА МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

“Республика ёшлар маркази” Навоий вилоят бўлинмаси томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати спортнинг “Шахмат-шашка” йўналиши бўйича республика мусобоқаси ўтказилмоқда. Мусобақа  жорий йилнинг 14-15 февраль кунлари Навоий вилоятининг “Ёшлар маркази”да давом этади.
                                                       
Подробнее
0

НАВБАҲОРДА АНТИҚА ТАШАББУС

14 февраль куни бутун дунёда антиқа акция – “Халқаро китоб совға қилиш куни” ўтказилади. Унинг мақсади оддий ва олийжаноб - болага яхши китобни тақдим этиш ҳамда шундай ишларга бошқаларни ҳам жалб қилиш ва қизиқтиришдир.
Навбаҳор туман ҳокими Л.Облоқулов ушбу ташаббусни давом этиб, туман ҳокимлиги, корхона, ташкилот ходимларига китоб улашди.
Ушбу акция туман бўйлаб давом этмоқда.








Подробнее
0

Тошкентда ЙПХ ходимларининг формаси ўзгарди




Тошкентда ЙПХ ходимларининг формаси ўзгарди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди. 
Қайд этилишича, бугун, 12 февралдан бошлаб Тошкент шаҳрининг турли нуқталарида ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Йўл-патруль хизмати ходимларининг янги формаси тажриба тариқасида синовдан ўтказилмоқда.
 
 





Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 1 январь кунидан Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг барча ЙПХ ходимлари хизматни мобил камерадан фойдаланган ҳолда ўташни бошладилар. 
ЙПХ ходими тўхтатиб мулоқотга киришганда, мазкур мулоқот мобил камерага ёзиб олинади, келгусида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилса, айбни исботлаш учун видеоёзувдан фойдаланилиши мумкин.

Подробнее
0

Саид Абдуллахон тахтдан воз кечганига 100 йил бўлди. Унинг қисмати қандай кечганди?

Бундан роппа-роса 100 йил олдин Хиванинг сўнгги хони Саид Абдуллахон советлар ҳукумати босими остида тахтдан расман воз кечганди. У ва оиласининг кейинги қисмати фожиали бўлди.




Саид Абдулла Ғозий – Хиванинг сўнгги хони

Саид Абдуллахон қадимий Хоразмнинг пойтахти Хива шаҳрида XVIII асрдан бошлаб ҳукмронлик қилган ўзбекларнинг қўнғирот қавмига мансубдир. У 1871 йилда туғилган. Отаси Муҳаммад Раҳимхон II Ферузхон тахаллуси остида ижод қилган машҳур шоир, Россия генерали ва давлат арбоби бўлган. Муҳаммад Раҳимхон II 1910 йилда вафот этгач, тахтга тўнғич ўғил Асфандиёрхон ўтиради.
XIX аср охирида Хоразм давлати Россия протекторатига айланган ва Хива хонлиги деб атала бошлаганди. Россия империяси қулаганидан сўнг, мустақил Хоразм давлатини ташкил қилишга уринишлар бошланади. 1918 йил баҳорида хонликдаги парокандаликдан фойдаланган туркман-ёвмут қабиласи сардори Жунаидхон ҳарбий тўнтариш қилиб, Асфандиёрхонни ўлдирди ва тахтга унинг укаси Саид Абдуллани ўтқазди. Лекин амалда бош вазир сифатида хонликни Жунаидхон бошқарди. Саид Абдуллахон эса «қўғирчоқ хон»га айланади. Балки мана шу ҳолат кейинчалик унинг ҳаётини сақлаб қолган бўлиши ҳам мумкин.
ХХ аср бошида Хива
1919 йилнинг кузида Москвада советлар ҳукумати томонидан Хива хонини ағдариш ҳақида қарор қабул қилинган ва Хоразмга Қизил Армия қисмлари юборилган. 1920 йил январь ойида Жунаидхон лашкарлари советлар томонидан яксон қилинади. Унинг ўзи эса Афғонистонга қочиб кетди. Хива хони Саид Абдуллахон ва унинг оиласи Бутунроссия фавқулодда комиссияси (Всероссийская чрезвичайная комиссия - ВЧК) томонидан ҳибсга олинади. 2 февраль куни совет ҳукумати босими остида у расман тахтдан воз кечган.
Хон ва унинг оиласи устидан қисқа суд жараёни 1920 йил ёзида бўлиб ўтади. Ҳукмга кўра, Саид Абдуллахон ва унинг тахтига ворислик қилиш ҳуқуқига эга бўлган эркак қариндошлари Хоразм Халқ Совет Республикасидан бадарға қилинади. Барча мол мулки – пуллари, қимматбаҳо буюмлари, уйлари, ерлари мусодара қилинади. Саид Абдуллахон билан унинг уч ўғли (кенжа Саид Абдулла, Раҳматулла, Ёқуб Юсуф), акаси Муҳаммадёр ва 4 жияни (Абдурасул, Мадёр, Носир, Ибодулла) ҳам Хоразмдан бадарға қилинган.
Хон ва яқин қариндошларининг кейинги ҳаёти ҳақидаги тарихий маълумотлар жуда кам. Бироқ, 2019 йил декабрь ойида Киевдаги «Ярославов Вал» нашриёти ёзувчи Григорий Гусейновнинг «Шарқдан эсган шамол» (украин тилида - «Вiтер зi сходу») номли китобини нашрдан чиқаради. Унда Хиванинг сўнгги хони Саид Абдуллахон ва унинг оиласи ҳақидаги шу пайтгача номаълум бўлган маълумотлар тўпланган.
Григорий Гусейновнинг «Шарқдан эсган шамол» китоби муқоваси
Григорий Гусейнов келиб чиқиши озарбойжонлик бўлган ёзувчи ва журналист, «Курьер Кривбасса» адабий журнали бош муҳаррири. Қирқдан ортиқ китоблар муаллифи ва адабиёт соҳасидаги 20дан ортиқ мукофотлар, шу жумладан, Украина маданияти, абадиёти ва санъати соҳасидаги энг олий – Тарас Шевченко номли миллий мукофот лауреати ҳисобланади.
Гусейнов 1980-йиллар бошида, Кривой Рог шаҳрида Хиванинг сўнгги хони Саид Абдуллахоннинг жияни Абдурасул билан тасодифан танишиб қолган. Шундан сўнг, уч йил давомида у билан мулоқотда бўлиб, ўтмиш хотираларини ёзиб олган.
Абдурасул Мадиёров – Саид Абдуллахоннинг акаси Муҳаммадёрнинг ўғли. Унинг қисмати ҳам оғир бўлган. Бадарға қилинганидан сўнг, ўз кучи билан кичик кулба қуриб, Украинада яшайди ва оддий отбоқар бўлиб ишлайди. Уруш пайтида немислар томонидан катта қизи билан бирга Германияга ишга олиб кетилади. Озод бўлиб қайтиб келганидан сўнг, темир рудаси конида оддий ишчи бўлиб ишлайди. Украинада 91 ёшида вафот этади.
Саид Абдуллахон ва қариндошларининг бадарға қилингандан кейинги ҳаётини Абдурасул Мадиёров сўзлари асосида Григорий Гусейнов ўз китобида батафсил ёритиб берган.
Бадарға қилинганлар дастлаб Хивадан Тошкентга олиб кетилади. Кейин Россиянинг Самара шаҳрига, у ердан эса Москва областидаги тутқунлар лагерига ўтказилади. 1922 йил 12 февраль куни Саид Абдуллахон ва унинг қариндошлари кутилмаганда озод қилинади. Улар Украинанинг Днепропетровск вилоятидаги Верховцево қишлоғидан қўним топишади. Маҳаллий совхозда ишлаб, отбоқарлик қилишади. 1924 йили Абдурасул Мадиёров милиция мактабига ўқишга киради. Қолганлар эса Кривой Рог шаҳридаги темир рудаси конига жўнатилади. Қўлида на бир ҳунар бўлган, маҳаллий тилни билмаган хиваликлар энг оддий ишларга қўйилади. Хусусан, Саид Абдуллахон қоровул бўлиб ишга киради, қолганлар отбоқарлик қилишади.
Кривой Рог шаҳридаги темир рудаси конларидан бири
1925 йили Хоразмдан собиқ хон оиласининг қолган аъзолари қашшоқликда, тиламчилик қилиб яшаётгани ҳақида нохуш хабарлар келади. Шундан сўнг, бадарға қилинганлар Хивага қайтишни сўраб, Давлат сиёсий бошқармасига (ГПУ) мурожаат қилишади. Аммо совет ҳукумати «аҳоли қатламларига таъсир қилиши мумкин» деган сабабни кўрсатиб, хон оиласининг ватанига қайтишига рухсат бермайди.
1926 йили Абдурасул Мадиёров милиция мактабини ташлаб, қариндошлари олдига қайтиб келади.
1930-йилларда собиқ иттифоқнинг барча ҳудудларида, жумладан Украинада ҳам мисли кўрилмаган қаҳатчилик ва оммавий очарчилик бўлиб ўтади. Бундай оғир синовларни кўтара олмаган кекса Саид Абдуллахон дизентерия билан касалланиб, кончилар шифохонасига ётқизилади ва бир ойдан сўнг ҳаётдан кўз юмган. Хоразмнинг собиқ ҳукмдори 62 ёшида кончиларнинг қабристонида кўмилади. Унинг қабри вақт ўтиши билан йўқолиб кетган ва ҳозирда ҳам қаердалиги номаълум бўлиб қолмоқда.
Хоннинг оила аъзолари қисмати ҳам фожиалардан холи бўлмади. Акаси Муҳаммадёр бадарға қилинган пайтда 70 ёшли кекса эди. Меҳнатга яроқсизлиги туфайли очарчилик йилларида тиламчилик билан кун кўрган. Жияни Ибодулла ёшлигидан қулоғи кар бўлган ва бутун умри давомида деярли ишламаган. Кончилар дўкони яқинида тиламчилик қилиб юрганида тасодифан юк машинаси тагида қолиб, ҳалок бўлган.
Хоннинг ўлимидан кейин, 1933 йили унинг қариндошларига Ўзбекистонга қайтишга рухсат берилади. Саид Абдуллахоннинг ўғиллари Раҳматулла ва Юсуф Ёқуб Тошкентга, қариндошлари олдига кўчиб боришади. Акаси Муҳаммадёр ҳам Тошкентга бориб, 1936 йилда ўша ерда вафот этади.
Хоннинг яна бир ўғли, кенжа Саид Абдулла украиналик хотини билан Ўзбекистонга қайтади. Бир неча йиллар давомида таржимон, кейинчалик Ўш шаҳрида геолог-разведкачи бўлиб ишлайди. 1941 йилда машинасида одам уриб юборади ва 5 йилга қамалиб чиқади. 1960-йилларнинг бошида вафот этади.
Қайд этиш жоизки, хоннинг авлодига совет иттифоқининг исталган жойида яшашга рухсат берилган, аммо Хивага қайтиш тақиқланган эди. Хоннинг Украинада оилали, бола-чақали бўлиб олган бошқа қариндошлари Кривой Рог шаҳрида қолиб кетишган.
Григорий Гусейновнинг ёзишича, Абдурасул Мадиёров умрининг охирида, 1990 йили қисқа муддатга Хивага саёҳат қилиб, машҳур аждодларининг қабрларини зиёрат қилади. У 70 йил давомида ватанида бўлмаган эди... Абдурасул Мадиёровнинг авлодлари ҳозирги вақтда ҳам Украинада яшамоқдалар.
Нурмуҳаммад Саид тайёрлади

Подробнее
0

Стипендия ислоҳоти: 5та асосий ўзгариш

1 февралдан талабалар стипендияси бўйича янги тартиб ўрнатилди. Kun.uz мухбири ҳукуматнинг 13 саҳифалик қарорида белгиланган асосий ўзгаришларни таҳлил қилади.



Сўнгги вақтларда Kun.uz сайтига фуқаролар томонидан янги стипендия тизими ва бу тизим бўйича қандай ўзгаришлар бўлаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Бу мазмундаги сўровлар 7 февралда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўтказган матбуот анжуманидан кейин ҳам давом этяпти.
Шуни инобатга олган ҳолда, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 31 январь куни қабул қилинган «Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бўйича асосий ўзгаришларга изоҳ бериб ўтишга қарор қилдик.
Янги тартиб бўйича талабаларда 770 минг сўмгача стипендия олиш имконияти бор

Ҳукумат қарорида 2020 йилнинг 1 февралидан бошлаб қуйидаги ўзгаришлар жорий қилиниши белгилаб қўйилган:
  • давлат гранти, шунингдек, стипендияли тўлов-контракт асосида ўқитишнинг ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолдаги шакли (ўқитишнинг кундузги шакли) бўйича таълим олаётган талабаларни (2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно) қатъий белгиланган миқдордаги базавий стипендия билан таъминлаш;
  • ўқув семестри якуни бўйича фанлардан фақат «аъло» ўзлаштириш кўрсаткичига (рейтинг кўрсаткичи – 86 балл ва ундан юқори) эга бўлган талабаларнинг стипендиясини базавий стипендияга (428 минг сўм – таҳр.) нисбатан 20 фоизга оширилган ҳолда белгилаш;
  • давлат гранти асосида таълим олаётган талабаларга ўқув семестри якуни бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари 30 фоиз ёки ундан ортиқ қисми «қониқарли» баҳо (рейтинг кўрсаткичи – 71 баллдан кам) бўлганда навбатдаги ўқув семестри давомида стипендия тайинламаслик;
  • тўлов-контракт асосида таълим олаётган 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга стипендия тўловларини республика бюджетидан амалга ошириш.
Изоҳ: Базавий тўланадиган стипендия миқдори – 428 минг сўм. Оширилган 20 фоизлик миқдор бўйича эса бу сумма 513,6 мингга етади (428 000 * 1,2 = 85 600 сўм).

513,6 минг сўм бу – эндиликда фанларни «аъло» баҳога ўзлаштирган талаба автоматик тарзда оладиган стипендия ҳисобланади.
Албатта, бу ҳали «аълочи» талаба олиши мумкин бўлган стипендия миқдорининг чегараси эмас. Алоҳида қобилият ва иқтидор эгаси бўлган, жамоат ишларида фаол, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таълим олаётган барча талабалар белгиланган стипендияларга нисбатан Жамғарма ҳисобидан (Жамғарма ҳақида сал кейинроқ) қўшимча равишда 50 фоизгача миқдорда рағбатлантирилиши мумкин.
Унга кўра, юқорида саналган жиҳатларга эга талаба тегишли ўрганишларга кўра, комиссия хулосаси асосида базавий стипендиянинг қўшимча 50 фоизигача миқдорида рағбатлантириш олиши мумкин.
(428 000 * 1,2) * 1,5 = 513 600 * 1,5 = 770 400
Демак, фанларни «аъло»га ўзлаштирган ва юқорида саналгани каби иқтидорли ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар жами бўлиб 770 400 сўм миқдорида стипендия олишлари мумкин.
Ҳозир кўпчилик талабаларда шундай тушунча бўлмоқдаки, улар базавий стипендиядан (428 минг сўм) ташқари бериладиган қўшимча миқдордаги суммаларни фақат бир марта олиш мумкин, деб ўйлаб қолишмоқда. Йўқ, бундай эмас. Талаба фанларни ўзлаштириш кўрсаткичларига ва юқорида саналган хусусиятларга кўра, тўлиқ бир семестр давомида 770 минг сўмгача миқдорда олиши мумкин.
Стипендиясиз контракт тўлаган талабага ҳам юқоридаги рағбатлантириш тўловлари амалга оширилади. Яъни “аълочи” талаба 20 фоиз (85,6 минг сўм) автоматик тарзда, яна 50 фоизгача - 256,8 минг сўм бир семестр давомида рағбатлантириб борилади.

Давлат гранти асосида ўқиётган талабаларнинг ўқишдаги масъулияти ошади
Қарор бўйича кейинги банд изоҳига ўтамиз. Мазкур бандга кўра, ўқув семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларининг 30 фоиз ва ундан ортиқ қисми «қониқарли» баҳо (рейтинг кўрсаткичи – 71 баллдан кам) бўлган давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар навбатдаги ўқув семестри давомида стипендия тайинламаслик шарти белгиланган (битирувчи курс талабалари бундан мустасно).
Унга кўра, эндиликда давлат гранти асосида таълим оладиган талабалар ўқишга ва якуний имтиҳонларга жиддийроқ ёндашишлари керак бўлади. Акс ҳолда, улар бир семестр давомида стипендиясиз қолиб кетиши мумкин.
Бу тартибга Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов 7 февраль куни ўтказилган матбуот анжуманида изоҳ берган эди.
«Бугунги кунда Ўзбекистонда жами 88 минг талаба давлат гранти, 278 минг талаба эса контракт асосида ўқийди. Шунча талаба орасида давлат гранти билан ўқиётган талабалар эса, албатта, қолганлардан ўқиши билан фарқ қилиши керак.
Ҳукумат эса адолат ва ижтимоий ҳимоя принципларидан келиб чиққан ҳолда бюджетдаги талабалар учун 3 баҳо олмаслик шартини 30 фоизгача қолдирди», – деди у.
Таъкидлаш ўринлики, бу тартибда баҳолар талабага ўтилган умумий фанларга нисбатан ҳисобланади.

Ногиронлиги бўлган, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум талабаларга давлат ёрдами кўпайди
Қарорга асосан, эндиликда ногиронлиги бор, тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум талабаларга стипендия республика бюджети ҳисобидан тўланади.
Бу тоифадаги талабаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш илк марта қонуний тартибда белгилаб қўйилмоқда. Бунгача улар контракт маблағлари ҳисобидан рағбатлантириб келинган.
Янги тартибга кўра, мазкур тоифага кирувчи, тўлов-контракда ўқиётган талабалар стипендиясиз контракт тўлаган ҳолда ҳам (4 млн 800 минг сўмсиз) давлат бюджетидан ойига 642 минг сўмгача стипендия олиши мумкин.

Шунингдек, улар ҳам фанларни «аъло»га ўзлаштирган ҳолда энг юқори миқдордаги стипендия – 770 минг сўм олиши мумкин қилиб қўйилди.
Бу каби қўллаб-қувватлаш давлат гранти асосида ўқийдиган шу тоифадаги талабаларга ҳам амал қилади.
manzur.uz
4 280 000 сўмгача миқдорда бир марталик рағбатлантириш ва моддий ёрдам
Юқоридагилардан ташқари, давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таълим олаётган (шу жумладан стипендиясиз контракт тўлаган ҳам-таҳр.) алоҳида иқтидорга эга, халқаро, республика ва ОТМ миқёсида ўтказилган фан олимпиадалари ва спорт мусобақалари ғолиблари базавий стипендияга нисбатан 10 бараваргача (428 000 * 10 = 4 280 000) рағбатлантириш олишлари мумкин.
Шунингдек, ОТМлар кенгаши томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ алоҳида ҳолларда ҳам (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафоти каби) талабаларга 4 280 000 миллион сўмгача моддий ёрдам тўланиши мумкинлиги белгиланди.
Таъкидлаш керак, бу рағбатлантириш ва моддий ёрдам талабага бир марта берилади.
Фото: PhotoXpress
Жамғарма ҳақида
Қарорда рағбатлантириш тўловларини маблағ билан таъминлаш манбайи этиб Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси кўрсатилмоқда. Жамғарма 2020 йил 1 февралдан тегишли молия йили учун ОТМларда стипендия тўловлари учун режалаштирилган бюджет маблағларига нисбатан 10 фоиз ҳамда тўлов-контракт бўйича режалаштирилган тушумларнинг 2 фоизи миқдоридаги маблағлар ҳисобига ташкил этилади.
Ҳужжатда рағбатлантиришнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида, Жамғарма кенгаши таркибида Талабалар кенгаши ҳамда Ёшлар иттифоқи вакиллари иштирок этиши белгилаб қўйилган.
Хўш, Талабалар кенгашининг ўзи қанчалик шаффоф ишлайди ва коррупциядан холи бўлади?
Шу мазмундаги савол 7 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўтказган матбуот анжуманида Kun.uz мухбири томонидан Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари Сарвар Бузрукхоновга берилган эди.
Унинг айтишича, жараёнда ОТМдаги Талабалар кенгаши жамоатчилик назорати вазифасини бажаради.
«Ҳар бир олийгоҳда ўқув ишлари бўйича проректор раислигида Стипендия комиссияси ташкил этилади. Декан, ўқитувчилар, Ёшлар иттифоқи аъзоларидан иборат ушбу тузилма рағбатлантирувчи стипендия тайинлашда вакиллик ҳуқуқига эга бўлади.
Талабалар кенгаши хулосаси асосида ушбу комиссия қайси талабага рағбатлантирувчи стипендия тайинлашни ҳал қилади», – деди Бузрукхонов.
Хулоса ўрнида
Хўш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига стипендия тартибини ўзгартириш нега керак бўлди?
Жавоб сифатида айтиш мумкинки, Ўзбекистон ҳукумати олий таълим ва қурилиш соҳаларини коррупциядан холи соҳаларга айлантириш бўйича тегишли ҳужжатлар ишлаб чиққан. Албатта, ҳужжат ижроси бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари ўртасида тизимдаги коррупция бўғинларини аниқлаш бўйича ҳам таҳлиллар қилинган.
Табиийки, бу тизимдаги энг кўп коррупция олий таълимга қабул ва сессия жараёнларида кузатилади.
Қабул жараёнидаги коррупциянинг олдини олиш мақсадида бир неча йиллардан буён турли ўзгаришлар қилинмоқда. Буни сўнгги вақтларда тест жараёнидаги қоидабузарликлар анча камайишида ҳам кузатяпмиз.
Мантиқан олганда ҳам, эндиги навбат сессия жараёнидаги коррупцияга барҳам бериш ва уни юзага келтираётган омилларни йўқотишга қаратилиши керак эди.
Ҳозирги ўзгаришлар, фикримизча, айни шу мақсадда қилинмоқда.
Илёс Сафаров
Подробнее
0
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech