Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Бозор нарх-навосини барқарорлаштириш доимо назоратда

Бугун Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов Алишер Навоий маҳалласида маҳалла фаоллари,  ҳожи ота,  ҳожи оналар ҳамда нуронийлар билан учрашув ўтказди. 

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад эса бозор ва савдо дўконларидаги нарх-навонинг бугунги ҳолати ҳамда махсулотларнинг нарх-наво барқарорлиги доимо назоратда эканлигига қаратилди.

Шаҳар ҳокими таъкидлаганидек,  бозорда одатдагидек жараён. Харидорлар оқими ҳам ҳар кунгидек. Бирор раста ёки савдо дўконида навбат йўқ. 

Ун, ёғ, шакар ва бошқа кундалик эҳтиёжи ҳамда ҳаётий зарурати баланд бўлган маҳсулотлар сотилаётган дўконларда ҳам ана шундай ижобий ҳолат. Шу билан бирга, шаҳарда мазкур озиқ-овқат махсулотларининг захираси ҳам яратилган.

Учрашувда Зарафшон шаҳар ҳокими ўринбосарлари, бозор маъмурияти ва тегишли мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этди.

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech