Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов шаҳардаги Баҳор ҳамда Геолог маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи маҳалла фаоллари, кекса отахон ва онахонлар билан учрашув ўтказди

Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов шаҳардаги Баҳор ҳамда Геолог маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи маҳалла фаоллари,  кекса отахон ва онахонлар билан учрашув ўтказди. 

  Шаҳарда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида  тизимили ишлар амалга оширилмоқда.  Бозордаги нарх-наво департамент ва бошқа мутасадди органлар томонидан назоратга олиниб, мониторинг қилиб борилмоқда ва зуруратга қараб маҳсулотларнинг бозордаги таклифини кўпайтириш чоралари кўрилмоқда.

Шаҳар ҳокими шаҳарда ёғ,шакар ва бошқа кундалик эҳтиёжи ҳамда  ҳаётий зарурати баланд бўлган махсулотларнинг заҳираси яратилганлигини алоҳида таъкидлади. 

Бугунги кун ҳолатига 80 тонна пиёз,  90 тонна сабзи,  110 тонна картошка,  90 тонна гуруч, 15 минг литр ўсимлик ёғи,  18 тонна шакар маҳсулотлари заҳираси мавжуд. Сурхандарё вилояти Шўрчи туманидаги фермер хўжаликлари билан шаҳарда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ўртасида янги етиштирилиши кутилаётган 450 тонна картошка, 200 тонна пиёз маҳсулотларини харид қилиш бўйича шартнома имзоланди.


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech