Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Шаҳар ҳокими деҳқон бозори сотувчиларининг муаммо ва таклифларини ўрганди

Шаҳар ҳокими деҳқон бозори сотувчиларининг муаммо ва таклифларини ўрганди

Зарафшон шаҳар ҳокими, биринчи сектор раҳбари Анвар Раджабов шаҳридаги деҳқон бозори ва озиқ-овқат маҳсулотлари дўконларидаги нарх-наво билан танишди.

Бозорда одатдагидек жараён. Харидорлар оқими ҳам ҳар кунгидек. Бирон раста ёки савдо дўконида навбатда турганлар кўринмайди. Ун, ёғ, шакар ва бошқа кундалик эҳтиёжи ҳамда ҳаётий зарурати баланд бўлган маҳсулотлар сотилаётган дўконларда ҳам ана шундай ижобий ҳолат.

Шаҳар ҳокими сотувчи ва харидорлар билан суҳбатлашди. Сотувчиларга савдо, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, айниқса нарх-навони сунъий ошириб юбормаслик бўйича тавсияларини берди. Учрашув чоғида шаҳар ҳокими сотувчи ва тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ҳам ўрганди. Кўтарилган масалалар ечими бўйича эса мутасаддиларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар  берилди. 



Зарафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот Хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech