Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

ҲОКИМ НАРХ-НАВОНИ ЎРГАНДИ

Зарафшон шаҳар  ҳокими Назирбек Рахманов, шаҳар прокурори Анвар Жумаев,  шаҳар ИИБ бошлиғи Элёр Яхёев, шаҳар ДСИ бошлиғи Зоҳид Шомуродов, шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари Анвар Шоҳмирзаев ҳамда  тегишли ташкилот,  корхона раҳбарлари иштирокида  “Наврўз” деҳқон бозорида бўлиб, бу ердаги нарх-навони ўрганди.


Ишчи гуруҳ томонидан бозор ҳудудида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, нарх-навонинг бугунги ҳолати, ун, нон, шакар, озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги махсулотлари аҳоли талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши, суний равишда нархларнинг ошиб кетишини олдини олиш, харидорлар учун маҳсулот етказиб берилишининг таъминланиши, бозор ҳудудида фаолият олиб борувчи тадбиркорларнинг муаммолари ва таклифлари ҳам ўрганилди.

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот  хизмати

https://t.me/zarafshon_shahar_axborot_xizmat



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech