Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

ШАҲАР ҲОКИМИ ҲАР КУНИ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШМОҚДА

ШАҲАР ҲОКИМИ ҲАР КУНИ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШМОҚДА
Зарафшон шаҳар ҳокими, биринчи сектор раҳбари Анвар Раджабов шаҳарда амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар аҳволи, экспорт, инвестиция киритиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишиб, тадбиркор ва ишбилармонларни қийнаётган муаммоларни ўрганмоқда.
Шаҳар ҳудудида кварц хомашёсидан маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Зарафшон ойна” МЧЖ мутасаддилари билан учрашувдан кўзланган мақсад ҳам шулардан иборат бўлди. Биринчи сектор раҳбари истиқболли лойиҳанинг амалга оширилиш жараёни билан танишди. Тадбиркорлар билан мулоқот чоғида уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди.
Таъкидлаш жоизки, заводга ҳозирда маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган технология ва ускуналарнинг 70 фоизи келтирилган.   
   Зарафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech