Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Тадбиркор ва ишбилармонларни қийнаётган муаммолар ўрганилмоқда

Бугун пандемия шароитида Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов шаҳарда амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар аҳволи, экспорт, инвестиция киритиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишиб, тадбиркор ва ишбилармонларни қийнаётган муаммоларни ўрганмоқда. 
Шаҳар ҳудудида кварц хомашёсидан маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Зарафшон ойна” МЧЖ мутасаддилари билан учрашувдан кўзланган мақсад ҳам шулардан иборат бўлди. Биринчи сектор раҳбари истиқболли лойиҳанинг амалга оширилиш жараёни билан танишди. Тадбиркорлар билан мулоқот чоғида уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди.
    Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
https://t.me/zarafshon_shahar_axborot_xizmat

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech