Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Зарафшон шаҳар ҳокими Хатирчи туманидаги 40 та кам таъминланган оилага озиқ-овқат маҳсулотларини улашди

 

Зарафшон шаҳар ҳокими Хатирчи туманидаги 40 та кам таъминланган оилага озиқ-овқат маҳсулотларини улашди

Юртимиз ҳам ер юзидаги  бошқа давлатлар сингари COVID-19 коронавирус инфекцияси оқибатида юзага келган синовли кунларни бошидан кечримоқда. Мамлакатимизда  мазкур касалликнинг оммавий тарқалишининг олдини олиш, аҳоли, айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифага кириувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда.

Бу борада республикамизнинг барча вилоят, шаҳар ва туманларида ҳам аниқ тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов ташаббуси билан коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олишга кўмаклашиш мақсадида қўшни Хатирчи туманида истиқомат қилиб келаётган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирони бор, боқувчисини йўқотган оилаларга 20 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, 1 қопдан ун, гуруч, шакар, макарон, ўсимлик ёғи, гўшт, шунингдек, ниқоблар, антисептик воситалар, совун ва бошқа бирламчи эҳтиёж моллари тарқатилди.

-5 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 40 та эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олдик,-дейди Зарафшон шаҳар ҳокими ўринбосари Обид Ҳакимов.- Уларга дунёни ларзага солиб турган короновирус пандемиясининг хавф-хатари, инфекциянинг тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича давлатимиз томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам тушунтиришлар бердик. Барча учун мураккаб бундай даврда масъулиятлилик, фаоллик, бирдамлик, меҳр-мурувват ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳар биримизнинг саъй-ҳаракатларимиз, ҳиссамиз, бошқаларга бўлган муносабатимиз ушбу касалликни иложи борича тезроқ  енгиб ўтишида катта рол ўйнайди.

 Янги қурулиш маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи оилавий шароити оғир бўлган Хуршида Раҳмонова қўлини дуога очиб, шундай синовли кунларда ғамхўрлик кўрсатаётган Президентимизга, вилоят ҳамда Зарафшон шаҳар ҳокимига, давлат ва жамоат ташкилотларига, саҳоватпеша инсонларга ташаккур айтиб, соғлик-саломатлик, юртимизга тинчлик тилади. 

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech