Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Зарафшон шаҳарида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси остида тарғибот тадбирлари бошланди

Зарафшон шаҳарида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси остида тарғибот тадбирлари бошланди


Бугун Зарафшон шаҳрида кенг жамоатчилик вакиллари, аҳоли ва айниқса ёшлар иштирокида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси остида тарғибот тадбирлари бошланди. Унда Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов, таниқли сиёсатчилар, профессор ва олимлар, ёзувчи ҳамда шоирлар, санъаткорлар, ёшлар, журналистлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Машғулотларда Президентимизнинг 2020 йилдаги парламентга Мурожаатномаси ҳамда Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи мазмун-моҳияти таҳлил этилиб, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий фаолиятидаги асосий масалалар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, “Конституция – халқ фаровонлиги ва юрт тинчлиги”, “Янги Ўзбекистон – янги тараққиёт босқичида”, “Хотин-қизларни ижтимоийлаштириш ва уларни фаоллаштириш”, “Ёшларни ижтимоий фаоллаштиришга инновацион ёндашув” мавзуларида маърузалар тингланиб, ўзаро фикр алмашилди.

– Бугун юртимиз тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди, – дейди Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри маҳоратли актёри Расулхон Қодирхонов. – Шу сабаб нафақат минтақада, балки бутун дунёда Янги Ўзбекистон деган сўз жаранглаяпти. Бу эса ўтган йиллар давомида давлатимиз раҳабари томонидан амалга оширилаётган улкан ислоҳотларга, бунёдкор халқимизга муносиб баҳо бўлди. Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирларида аҳолининг барча қатламларини тўла қамраб олишдан иборатдир.


 Бундай тарғибот тадбирларининг дастлабкиси шаҳардаги «Алишер Навоий» МФЙ ҳудудида, мазкур маҳалла аҳолиси иштирокида ўтказилди. Тадбир доирасида 1-мактаб спорт залида маҳалла ёшлари иштирокида волейбол мусобақаси, шунингдек, таълим муассасаси ҳовлисида спортнинг кураш, карате шахмат ва стол тенниси турлари бўйича 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳоли иштирокида мусобақалар ташкил этилди.

 Бундан ташқари Зарафшон шаҳар Маданият бўлими хонандалари ҳамда кейин ёш истеъдод эгалари ўзларининг саҳна чиқишлари билан кўпчиликка аъло кайфият улашди. Шу билан бирга, рассомчилик билан шуғулланувчи истеъдод эгаларининг чизган намуналари тадбирни янада безади. Тадбирда “Beeanz Inc.” компанияси директори Учияма Цутому ва япониялик инвесторлар ҳам иштирок этди.

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech