Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

ТАЙЁРГАРЛИК ПУХТА БЎЛСА, КУЗ-ҚИШ МАВСУМИ БЕТАЛОФАТ ЎТАДИ

ТАЙЁРГАРЛИК ПУХТА БЎЛСА, 
КУЗ-ҚИШ МАВСУМИ БЕТАЛОФАТ ЎТАДИ
Барча соҳалар каби газ таъминоти соҳасида ҳам куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича масъуллар томонидан режа асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жараёнда ўтган йилги мавсумда йўл қўйилган камчиликлар таҳлил этилиб, табиий газ таъминотида муаммолар юзага келган ҳудудлардаги газ тармоқларини соз ҳолатга келтиришга алоҳида эътибор қаратиляпди. 
Жумладан, “Зарафшоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлими томонидан бу йилги режага киритилган аҳолини табиий газ билан таъминлаб турувчи 84 та газ тақсимлаш қурилмалари техник тафтишдан ўтказилди, 17,4 км газ қувурлари бўёқланди, 11 км газ қувурлари босим остида синаш ва тозалаш ишлари амалга оширилиш билан биргаликда 1,8 км газ қувурлари тартибга келтирилиб, режалаштирилган соҳага оид барча ишлар тўлиқ якунланди.
Тайёргарлик пухта бўлса куз қиш мавсуми беталофат ўтади. Шаҳар аҳолисининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бўлим мутахассислари жойларда табиий газдан оқилона ва хавфсиз фойдаланиш бўйича доимий тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказиб келишмоқда. Боғдорчилик жамиятларидаги хонадонларда яшовчи фуқаролар ўртасида тарғибот тадбирлари олиб борилиб, носоз деб топилган газ жиҳозлари тўлиқ таъмирланиб, соз ҳолга келтирмагунча, ундан иситиш мақсадида фойдаланмаслик кераклиги тушунтирилмоқда.
М.РЎЗИЕВ,
 “Зарафшоншаҳаргаз” газ таъминоти 
бўлими етакчи мухандиси.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech