Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Навоий вилоятида бир гуруҳ Маънавият ва маърифат бўлинмалари раҳбарлари тақдирланди.

Навоий вилоятида бир гуруҳ Маънавият ва маърифат бўлинмалари раҳбарлари тақдирланди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарор ижросини вилоятда намунали ташкил этганлиги учун бир гуруҳ туман, шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмалари раҳбарлари Навоий вилоят ҳокими, Маънавият ва маърифат Кеншгаши раиси Қ.Турсуновнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. 

Мазкур тантанали тақдирлаш маросимида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари ўринбосари М.Қуронов, вилоят ҳокими ўринбосари Я.Душанов, вилоят Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари А.Муқимовлар иштирок этиб, совғаларни ўз эгаларига топширди. Устозлар томонидан шогирдларга соҳа ривожида янада фаол ва ҳамжиҳатликда фидоийлик кўрсатиб ишлаш борасида тавсиялар берилар экан, вилоят ҳокими, Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси томонидан кўрсатилган бу каби юксак эътиборга муносиб бўлишга, ўз ташаббус ва янгича ғоялари билан сидқи дилдан меҳнат қилишга чақирди. 

  Тантанали тақдирлаш маросими сўнггида Кармана туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Б.Савуров ўзи қаторида тақдирланган туман, шаҳар бўлинмалари раҳбарлари номидан бугунги эътибор ва эътироф учун  вилоят ҳокими, Маънавият ва маърифат Кенгаш раиси Қ.Турсуновга самимий миннатдорчилик билдирди ва келгуси фаолиятида ушбу билдирилган ишончни оқлашда янада ҳамжиҳатликда садоқат билан фаол иш олиб боришини айтиб ўтди.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech