Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Халқаро ва фан олимпиадасининг Республика босқичи иштирокчилари билан учрашув ўтказилди


2021 йил 18 март куни Зарафшон шаҳар 10-умумтаълим мактабида Умумтаълим фанлари бўйича фан ва Халқаро фан олимпиадасининг Республика босқичида иштирок этувчи 9 нафар ғолиблар билан учрашув ўтказилди.
Ушбу учрашувда шаҳар халқ таълими бўлими мудири З.А.Бахранова, Зарафшон шаҳар  Маънавият ва маърифат бўлинмаси  раҳбари Д.Бахранова, мактаб директорлари иштирок этди.
Учрашувда мактаб директорлари, фан ўқитувчилари ва ўқувчилар фан олимпиадасига тайёргарлик юзасидан фикр-мулоҳазалар билдириб, тайёргарликни кучайтириш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Ҳамда ёшларимизга шаҳар хокимлигининг китоблари тақдим қилинди.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech