Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Зарафшон шаҳар марказида Мустақиллик 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган оммавий тарғибот


Зарафшон шаҳар марказида Мустақиллик 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган оммавий тарғибот тадбирида ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаш Ижрои қўмитаси, Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Тулегенова, партия фаоллари, ёшлар, аёллар ва спортчилар иштирок этди.

Тадбирда амалга оширилган ислоҳотлар, қонунчиликдаги қатор янгиликлар тўғрисида сўз юритилди.
Жумладан, спортнинг оғир атлетика тури бўйича жаҳон чемпиони, зарафшонлик Г.Аҳмадова шундай дейди:
– Қиз бола бўлсам-да, акамга қўшилиб тош кўтаришни одат қилдим. Бир хонали ётоқхонада отам-онам, биз – уч фарзанд бирга яшардик.  
2016 йилда Ўзбекистон чемпиони, 2017 йилнинг бошида Осиё чемпиони ва 2017 йилнинг охирида Тайландда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида биринчи ўрин соҳибаси бўлдим. Ҳозирда зарафшон шаҳридаги Болалар ва Ўсмирлар спорт мактабида мураббий бўлиб ишлаб келмоқдаман. 20 га яқин спортчи тайёрлаяпман.
Спортга эътибор жуда юксалди. Оғир атлетикага қизиқишим ортидан Қатар, Тайланд, Россия давлатларида бўлдим.
Спортдаги ютуқларим туфайли шаҳар ҳокими А.Ражабов табриклагани келиб, шароитимизни кўрди, дарҳол янги уй билан таъминлади. Эндиги мақсадим – халқаро спорт олимпия чемпиони бўлиш.
«Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида кўтаринкилик билан бошланган оммавий тадбир Зарафшон маданият уйи «Олтин водий» бадиий жамоасининг куй-қўшиқларига уланди.
 
М.Пирнафасова,
ЎзЛиДеП Навоий вилояти Кенгаши матбуот котиби
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech