Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

ZARAFSHON SHAHRIDA TA’LIM SOHASIDAGI XALQARO HAMKORLIK OAV NIGOHIDA

Зарафшон шаҳрида Халқаро таълим бўйича Америка кенгашларининг Ўзбекистондаги филиали томонидан инглиз тили фани ўқитувчилари учун “English speaking nation: English Summer Excellence Training Program” дастури доирасида маҳорат дарслари ташкил этилди.

Америкалик инглиз тили фани мутахассислари ўқитувчиларга муаммоли дарслардан унумли фойдаланиш, таълимнинг илғор методикасини қўллаш усуллари ҳақида тушунчалар берди. 20 кун давом этган дастур якунланганлиги муносабати билан шаҳардаги “Юлдуз” маданият уйида тадбир ўтказилди. Унда шаҳар ҳокими Назирбек Раҳмонов сўзга чиқиб, таълим соҳасидаги ҳамкорлик учун Америка Консуллиги ва элчихонасига, жумладан, америкалик мутахассисларга миннатдорлик билдирди.  
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech