Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Бугун 17 сентябрь – Бутунжахон тозалик куни

Бугун 17 сентябрь – Бутунжахон тозалик куни.

Маълумки,  бу кунда биз яшаб турган хонадонимиз, кўчамиз, маҳалламиз, ён-атрофимизни ҳар хил чиқиндию ахлатлардан тозалаб, табиат олдидаги бурчимизни адо этишимиз мумкин.
Биласизми,  одамлар китобга ўхшайди. Баъзиларидан кўплаб ҳикмат ва яхшилик топасан. Баъзиларининг эса фақат ғилофи чиройли бўлади, холос...
Нега айнан бу фикрларни билдиряпман.
Ҳаммамиз бежирим куйлак, чиройли туфли кийиб юришни, қимматбаҳо  буюмлар билан безатилган уйларда яшашни истаймиз. Ва албатта бу учун ҳаракат қиламиз. Дунёнинг энг ривожланган давлатида, кўзга кўринган фирма томонидан ишлаб чиқарилган атир-упалардан фойдаланамиз. Энг сўнги русумдаги мобил телефонларни ишлатамиз. 
Хар куни уйга, ишга, болалар боғчасига, мактабга, бозорга ва ҳоказоларга шошамиз. Бу учун оллоҳга шукроналар айтамиз. Лекин, қайсидир жойда мусор олинмаганини, дарахтлар қуриб бораётганлигини телефонга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаймиз.  Бироқ, ҳар биримиз  уйга кираётган вақтда падъездларимизга қараяпмизми, уни супуриб юваяпмизми?  Уйимиз олдида ўсаётган дарахтларга ҳеч бўлмаганда кунора бир челак сув қуйяпмизми?-деб бирор марта савол билан мурожаат қиляпмизми. Ёки, мусорни ахлат қутисига эмас, узоқдан отариб кетаётган фуқароларимизни тўхтатиб, бир оғиз танбеҳ беряпмизми?.  Афсуски, жавоб беришга кўпчилик қийналади. Хаётда шундай ҳикмат бор: "Кимнидир ўзгартириш учун аввал ўзингиз ўзгаринг. Фикрларингиз йўналишини ўзгартиринг"

КЕЛИНГЛАР ҲАММАМИЗ ОБОДЛИК, ОЗОДАЛИК ЙЎЛИДА БИРЛАШАЙЛИК. ЗЕРО, ОБОД ЮРТДА ПОК ОДАМЛАР ЯШАЙДИ

Д. Баҳронова Зарафшон шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech