Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Расмий статистикага кўра, Ўзбекистонда коронавирус камаймоқда. Яна бир тўлқин ортда қолдими? — мутахассис жавоб берди

Расмий статистикага кўра, Ўзбекистонда коронавирус камаймоқда. Яна бир тўлқин ортда қолдими? — мутахассис жавоб берди

 Жамият





Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб қайтарди.
«Дарҳақиқат, 1 сентябрдан ҳозирги кунга қадар расмий статистик маълумотларга кўра янги касалланганлар сони 650 ва ундан пастроқ бўлмоқда. Лекин бу рақам ҳали юқори, касаллик тўлқини ортда қолди, деб хулоса чиқариш учун ҳали вақт бор.
Касалликнинг яширин даври 2 кундан 14 кунгача, яъни инсон организмига тушган вирус 2 кундан кейин ёки 10 узоғи 14 кунгача ҳам касаллик аломатини келтириб чиқариши мумкин, касалликни келтириб чиқариш муддатини ўртача олганда 5-7 кунга тўғри келмоқда. Яна 10-14 кунда янги касалланишни аниқланишини ўсиши ёки тушишини динамик кузатувини олиб бориб, кейин бир хулосага келсак бўлади.
Аҳоли орасида тўлиқ эмланган ва бу касалликдан ҳимояланганларни ҳам назарда тутадиган бўлсак, бугунги кунда касалланмаган ва эмланмаганлар орасида касаллик тарқалиши эҳтимоли жуда юқори. Карантин қоидаларига риоя қилмайдиган, эмланмаган одамлар ҳисобига рақамлар яна кўтарилиши ҳам мумкин», дея жавоб берди С.Убайдуллаева.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech