Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

ИНСОНПАРВАРЛИКНИНГ ЮКСАК ИФОДАСИ

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси қабул қилинган кун
ИНСОНПАРВАРЛИКНИНГ ЮКСАК ИФОДАСИ
Давлатимиз мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш масаласи устувор аҳамият касб этди. Хатто, жаҳоннинг айрим ривожланган, тараққий этган давлатларида кексалар учун нафақалар, нуфузли олий ўқув юртларида эса стипендиялар тўланмайдиган бир даврда бизнинг эндигина мустамлакаликдан озод бўлган давлатимизда ёшлар, имконияти чекланганлар ва кекса авлод вакиллари ҳаёти, яшаш шароити, турмуш тарзи биринчи навбатда эътиборга олинди.
Хусусан, Бош Қомусимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари тўлиқ кафолатланар экан, унинг 39-моддасида “Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга” дея қайд этилгани ҳам чин маънодаги инсонпарварлик намунаси бўлди. Тараққиёт йўли давомида бу эзгу амаллар ўзининг ижобий натижасини берди. Зеро, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ҳар бир инсонга бир оғиз ширин сўзнинг ўзи ҳам катта мукофот, бу масалага давлатнинг эътибор қаратиши эса улкан ғамхўрликдан далолат беради, албатта.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ижтимоий муҳофаза деганда, энг аввало, ўз-ўзини бошқариш органлари – маҳаллалар тизимига катта имконият берилганини эътироф этиш лозим. Негаки, қайси оила муҳофазага муҳтож, кимнинг ҳолидан доимий хабар олиш зарур – бу масалаларни маҳалла фаоллари яхши биладилар ва бу борада улар давлатга кўмакчи бўладилар.
Муҳими, ислоҳот ислоҳот учун эмас, инсон учун, унинг манфаатлари учун хизмат қиладиган, иқтисод сиёсатдан устун бўлган жамият ривожланишда бардавом бўлиши мамлакатимизнинг яқин ўтмишидаги юксалишлар исботлаб берди.
Умида НОРБОБОЕВА,
8-мактаб ўқитувчиси.
 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech