Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Рахмановнинг шаҳар аҳолисига Қурбон ҳайити муносабати билан байрам табриги

Зарафшон шаҳар ҳокими  Назирбек Рахмановнинг шаҳар аҳолисига Қурбон ҳайити муносабати билан байрам табриги

             

Зарафшон шаҳар ҳокими  Назирбек Рахмановнинг шаҳар аҳолисига Қурбон ҳайити муносабати билан байрам табриги





Ассалому алайкум, муҳтарам ҳамшаҳарлар!   

Аввало, мен Сизларни, Сизлар орқали шаҳримиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклаб, эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман. 

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил 1 июлда эълон қилинган «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорини кўп миллатли халқимиз катта қувонч билан қарши олди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–35-сон Фармони билан 2022 йил 11-12 июль кунлари дам олиш кунлари сифатида белгиланганлиги халқимизнинг кайфиятини кўтариб, байрамга алоҳида файз ва шукуҳ бахш этмоқда.

Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимизда олижаноб фазилатларни, бағрикенглик, мурувват, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби эзгу қадриятларни мустаҳкамлаш борасидаги ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Дунёдаги миллионлаб мусулмонлар қатори шаҳримиз мўмин-мусулмонлари ҳам ушбу байрамни ўзгача қувонч, алоҳида шодлик ва шукроналик билан ўз хонадонларида нишонлашида ҳам катта бир рамзий маъно бор. Чунки ушбу кунда Аллоҳнинг раҳмати ва фазли ер юзига мўл-кўл ёғиладиган, Аллоҳга қуллик ва итоатда бўлган қалбларимиз шавқланадиган ажойиб кундир.

Минг шукрки, истиқлол йилларида халқимизнинг муқаддас Ҳаж ва Умра зиёратларини адо этишлари учун кенг имкониятлар яратилди. Жорий йилнинг март, апрел ҳамда май ойларида жами 38 нафар фуқароларимиз Умра зиёратини адо этишди. Шунингдек, 27 июнь куни Зарафшон шаҳридан жами 37 нафар хожи ота ва хожи оналаримиз Ҳаж зиёратига жўнаб кетишди. Улардан 20 нафари хожи оталар бўлса, 17 нафари хожи оналаримиздир. Айни пайтда улар жонажон юртимизга тинчлик сўраб, қўлларини дуога очиб Ҳаж амалларини бажаришмоқда.

 Рамазон ва Қурбон ҳайити айёмларини умумхалқ байрами сифатида кўтаринки руҳда нишонланиши эса сизу-бизнинг қалбимизга юксак ғурур ва ифтихор туйғуларини бағишлайди.

Ушбу муборак кунларда етим-есир, ёлғиз кексалар, ногирон ҳамда аҳолининг эҳтиёжманд қатламидан ҳол-аҳвол сўраш, уларга беғараз мурувват ёрдами кўрсатиш миллий қадрият сифатида кенг қулоч ёзди. Жумладан, Зарафшонда ҳам ана шундай хайрли тадбирлар амалга оширилиб, кемтик кўнгилларга қувонч ва шодлик улашилмоқда. 

Қадрли ҳамшаҳарлар! 

Шаҳримиз обод бўлаяпти. Қабристонларни, масжидимизни обод қилдик. Барчага маълумки, пандемия даврида бутун дунё, жумладан, юртимизда ҳам коронавирус касаллиги кенг тарқалди. Дарҳақиқат, барчамиз мураккаб бир даврни бошидан кечирдик. Шундай кунлар бўлдики, жамоат бўлиб намоз ўқийолмадик. Пандемия давридан чиққанлигимиз рост бўлсин! 

 Минг шукрки, фазилатли кунларда юртдошларимиз қадимий ва табаррук масканларни, буюк аждодларимизнинг мўътабар қадамжоларини зиёрат қилиб, қариндош-уруғлари, яқинлари ҳолидан хабар олиб, руҳий таскин, маънавий озиқ олмоқдалар. 

Барчангизни муборак Қурбон ҳайити билан яна бир бор чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. 

Дуогўй кексаларимизнинг мана шундай фазилатли дамларда элу юртимиз ҳақига қилган эзгу ният ва тилаклари ижобат бўлсин! 

   Хонадонларимизда файзу барака ва осойишталик аримасин!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech