Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

СЕНАТОР ЗАРАФШОН ШАХРИДА

Бугун, Зарафшон шаҳар Маданият бўлимига қарашли Маданият саройида Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Кобул Турсунов иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши вакиллари, депутатлар, ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Унда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича сўз борди. 
Учрашувда ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида аҳолига имкон қадар кўпроқ маълумотларни етказиш, аҳоли фикрини инобатга олган ҳолда таклифлар билдириш каби долзарб ва муҳим вазифалар бўйича фаолларнинг амалга оширишлари лозим бўлган ишлар ҳақида суҳбатлашилди.
Ҳар бир масала бўйича муҳокамалар ўтказилилди, иштирокчилар ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech