Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Зарафшонда маънавиятли синф лойиҳаси амалда!

Бугун, Зарафшон шаҳар "Қурувчи" маҳалласидаги 8-ихтисослаштирилган мактабда Навоий вилояти тажрибаси асосида "Маънавиятли синф" лойиҳаси доирасида "Маънавиятли синф"нинг очилиши бўлиб ўтди. 
Унда шаҳар Маънавият ва маърифат кенгаши раиси А.Раджабов, кенгаш котиби Д.Бахронова, "Қурувчи" МФЙ раиси С.Ҳакимов, мактаб директори А.Искандарова, мактаб жамоаси ва умумтаълим мактабларининг директор ўринбосарлари иштирок этди. 
Мактабнинг  7 "Б"-синф ўқувчиларидан таркиб топган "Маънавиятли синф" тантанали очилиш маросимидан сўнг ташаббускорлар мазкур синфни лойиҳа талаблари асосида безатиб, китоб жавонини қизиқарли китоблар билан бойитди. Ҳамда иқтидорли ўқувчиларга шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси томонидан китоблар улашилди. Илк дарс машғулотини шаҳар Маънавият ва маьрифат кенгаши раиси А.Раджабов бошлаб берди. 





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech