Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Келажакка умид, ишонч берди

Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабовнинг "Болалар шаҳарчаси"га ташрифи бу масканда камол топаётган болалар қалбидан чуқур жой олиб, келажакка умид, ишонч берди. Боиси, шаҳар ҳокими унутилмас учрашувда болалар шаҳарчаси тарбияланувчиларининг талаб ва истакларини сўраб, ўрганди.

“Шаҳримиз ҳокимини таълим масканига келишлари бизни жуда қувонтирди. Ташриф, айниқса, болажонлар учун катта совға бўлди. Уларнинг қанчалик қувонганларини айтмайсизми? Учрашувда ҳудуд раҳбари ҳар бир боланинг хоҳиш-истаги билан қизиқди. Ҳозирда 8-мактабнинг 11-синф ўқувчиси бўлган Мақсадой Маҳмудованинг эса олий ўқув юртига ўқишга тайёрланиши учун ҳар ой репетитор пулларини  шаҳар ҳокими ўз ойлигидан тўлаб беришини билдиргани Мақсадойни жуда севинтирди”, — дейди "Болалар шаҳарчаси" директори Зуҳра Дўсова.

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech