Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

“Маҳалла еттилиги” бўйича ўқув-семинар

Зарафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 26 сентабр куни маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида ўқув- семинар ўтказилди.

Унда шаҳар ҳокими Назирбек Раҳманов ҳамда сектор раҳбарлари томонидан маҳалла раислари, ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, профилактика инспекторлари, тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Ўқув-семинар давомида сектор раҳбарлари томонидан иштирокчиларга “маҳалла еттилиги” фаолиятини ташкил этишдаги асосий вазифалар тушунтириб берилди. – Маълумки, маҳаллаларда “бешлик тизими” ташкил этилган эди, – дейди шаҳар ҳокими Н.Раҳмонов. – Давлатимиз раҳбари раислигида 26 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида уларнинг ўзаро мувофиқ ишлашида камчиликлар, жуда кўп такрорланишлар борлиги, ижтимоий мақсаддаги маблағлар баъзан самарасиз йўналтирилаётганлиги, эҳтиёжманд аҳолининг масаласини ҳал қилиш вилоят ва республика идорасига боғланиб қолганлиги каби масалалар танқид остига олинган эди. Йиғилишда шу каби камчиликлар таҳлил қилиниб, тизимни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича янги ёндашувлар белгиланди. Унга кўра, энди маҳалла бошқарувига солиқчи ва ижтимоий хизмат ходими ҳам қўшилиб, “маҳалла еттилиги”ни ташкил этиш илгари сурилди. 
Эндиликда “маҳалла еттилиги” томонидан эҳтиёжманд аҳолини рўйхатга киритиш, моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби 70 дан ортиқ масалалар маҳалланинг ўзида ҳал қилинади. Шунингдек, Бандлик, Тадбиркорлик ва Касаначилик жамғармалари маблағлари ҳар бир маҳаллага тақсимлаб берилади. 
Маҳаллада қулай ва электрон иш юритиш йўлга қўйилиб, амалдаги “Онлайн маҳалла”, “Хотин-қизлар”, “Ёшлар портали” ўзаро интеграция қилинади ва ягона тизимда мужассамлаштирилади. 
“Маҳалла еттилиги” ишини мувофиқлаштиришда маҳалла раисларининг ваколатлари кенгайтирилади. 
Семинар давомида секторлар раҳбарлари иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар беришди. 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech