Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

АТ Халқ банки Зарафшон шаҳар филиали ходимлари 2021 йилдаги фаолияти юзасидан иш режаларини белгилаб олди

АТ Халқ банки Зарафшон шаҳар филиали ходимлари 2021 йилдаги фаолияти юзасидан иш режаларини белгилаб олди
 
   Бугун, 5 февраль куни АТ Халқ банки Зарафшон шаҳар филиалида  ўтказилган тадбирда Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда соҳанинг масъул ходимлари иштирок этди. Унда банк ходимларининг 2021 йилдаги фаолияти юзасидан аниқ режалар белгилаб олинди. 
Таъкидланганидек, мустақиллик йилларида Халқ банки мамлакат иқтисодиётининг пул-кредит соҳасидаги ислоҳотлар жараёнида ҳукуматнинг молия агенти сифатида фаолият олиб бориб, зиммасига юкланган масъулиятли вазифаларни доимий равишда адо этиб келмоқда. Банк ўз салоҳиятини барқарорлаштириш, аҳолининг ишончини қозониш, мамлакат банк хизматлари бозоридаги ўз мавқеи ва ролини мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатларини сафарбар этмоқда.
Бугунги ўтказилган йиғилишда ҳам Халқ банки жамоаси 2021 йилда ўз олдига янги стратегик мақсад ва вазифаларни қўйди. Айни пайтда мазкур қадам мижозларга хизмат кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги даражасига чиқишга, рақобатбардош позицияга эришишга, инвестицион жозибадорликни таъминлашга, бошқарув ва технологик жараёнларни модернизациялаш ҳисобига молия хизматлар бозорида қатор кўрсаткичлар бўйича пешқадам позицияни эгаллашга хизмат қилади.
 
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати. 
 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech