Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Иккинчи устозлар миллий Форуми


Муҳтарам ўқитувчи ва мураббийлар!

Ҳар бир киши юрагида устоз, муаллим номи ҳамиша чуқур эъзоз билан сақланади. Улар барчамизнинг қалбимизни эзгулик ёғдуси билан нурафшон этган азиз инсонлардир. Зеро, жамиятнинг бугуни ва келажаги, унинг маънавий-маърифий, маданий салоҳияти таълим тизимининг нечоғлик ривожланганлиги билан белгиланади. Шу сабабли юртимизда авлод тарбияси, таълим тизимига алоҳида эътибор қаратилиб, бу масала давлат сиёсати даражасига кўтарилди. 

Президентимиз ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида дунё тан оладиган даражада таълим тизимида ҳам ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бутун дунёда молиявий-иқтисодий инқироз асоратлари чуқурлашган бугунги мураккаб вазиятда ҳам юртимизда ижтимоий, шу жумладан таълим соҳасидаги ислоҳотлар изчил давом эттирилаётгани бу соҳага нақадар катта эътибор берилаётганлигининг яққол далилидир. Бир сўз билан айтганда, таълим тизимида бундай ислоҳотлар ва янгиланишларнинг ҳаётга тўла татбиқ этилиши уларнинг чинакам умуммиллий аҳамият касб этганини кўрсатиб турибди. 

Муҳтарам Кенгаш иштирокчилари!

Мактабни ўзгартирмасдан туриб жамиятни ўзгартириб бўлмайди. Таълим ва тарбиянинг асоси, пойдевори бу — боғча ва мактабдир. Уларни муқаддас даргоҳ қиладиган куч эса педагогларимиз ҳисобланади. 

Шаҳримиз мисолида оладиган бўлсак, Зарафшон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфида 13 та умумий ўрта таълим мактаблари, 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаби, 20 та Давлат мактабгача таълим ташкилоти, 3 та давлат хусусий шерикчилик асосида, 15 та оилавий мактабгача таълим ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Тизимда меҳнат қилаётган 1744 нафар ўқитувчи ва 438 нафар тарбиячиларимиз келажак тараққиёти пойдеворини яратишмоқда.

Азиз ўқитувчилар! 

2022-2023 ўқув йили ҳам шаҳримиз таълим соҳасида ютуқларга бой йил бўлди. Хусусан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги инновация, технология ва стратегия марказининг “Замонавий мактаб” рейтингида 3-умумий ўрта таълим мактаби вилоятдаги 4 та ихтисослаштирилган  мактаблар ўртасида 1-ўринни, умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида 4-умумтаълим мактаби 1-ўринни, 2-умумтаълим мактаби 4-ўринни эгаллади. 

Устозларнинг меҳнатлари самараси ўлароқ, ўқувчиларимиз ҳам ўтган ўқув йилида ҳавас қилса арзирли муваффақиятларга эришишди. 9-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Aзиза Иброхимова 10-14 ёш тоифасида ўтказилган “Ёш китобхон” Республика танловида 1-ўринни эгаллаб, Президент совғаси “Спарк” автомашинаси билан тақдирланди.

8-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Ситора Шомуродуллаева Республика болалар кутубхонаси томонидан ўтказилган “Бобурни англаш” Республика иншолар танловида 1-ўринни қўлга киритди.

3-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Лейла Жусипова фан олимпиадасининг Республика босқичида рус тили фанидан 3-ўрин эгаллади.

“Мирзо Улуғбек ворислари” кўрик-танловида 10-умумтаълим мактабнинг 9-синф ўқувчиси Мирфайз Ҳусенов ғолиб бўлиб, муддатидан олдин иккита нуфузли Университет талабаси бўлди.

 “Ташаббусли бюджет”нинг 600 млн. сўм маблағлари 12-умумтаълим мактаби иситиш тизимини капитал таъмирлаш учун ажратилди. 1-умумтаълим мактабида 500 млн. сўм маблағ ҳисобидан юмшоқ тўшамали спорт майдони қуриб фойдаланишга топшириш арафасида турибди. 9-умумий ўрта таълим мактаб ошхона биноси ҳомийлар маблағлари ҳисобидан капитал реконструкция қилинди.

Шунингдек янги ўқув йилида замонавий шарт-шароитлар ва ўқитиш тизимига асосланган 504 ўринли Президент мактаби ҳузуридаги ихтисослаштирилган мактаб биноси илмга чанқоқ ўқувчиларимизни ўз бағрига олади.

  Азиз муаллимлар ва устозлар!

Барчангизни яқинлашиб келаётган янги ўқув йили ва энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги билан самимий табриклайман. Элимиз фарзандларини тарбиялаш, уларга фан сирларидан сабоқ беришдек шарафли ишларингизда муваффақият, оилавий ҳаётингизда бахт ва фаровонлик тилайман. 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech