Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

👉Бугун, Зарафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Э.Яхёев раҳбарлигида олис "Даугизтоғ "маҳалласида  10 декабрь– Давлат мадҳияси қабул қилинган куни муносабати билан "Уч авлод учрашуви" тадбири ўтказилди. 

👉Тадбирда Зарафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Э.Яхёев ва шаҳар прокурори 2-сектор раҳбари А.Джумаев сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини самимий табриклашди.

👉Шунингдек, шаҳримизда истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, амалга оширилган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз юритишди.

👉Шундан сўнг, таълим тизимида узоқ йиллар самарали хизмат қилган устоз ўқитувчилар, ислоҳотлар муваффақияти йўлида жонбозлик кўрсатиб келаётган ўрта авлод вакиллари ҳамда фаол ёшлар миллий таом ош палов ва бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қуришди.

👉Тадбирда сўз олган нуронийлар ҳамда ёшлар вакиллари юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, янгиланиш ва туб ўзгаришлар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирдилар.
Учрашув дилкаш суҳбатлар, дилрабо куй-қўшиқлар билан давом этди.


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech