Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарималар миқдори икки бараварга оширилди

🪓 Дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарималар миқдори икки бараварга оширилди

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

 (https://kun.uz/79624415)❗️Ўрмонлар, дарахтлар ёки бошқа ўсимликларни ноқонуний кесиш оқибатида катта миқдорда зарар етказилиши – базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача (илгари эллик бараваридан етмиш беш бараваригача) миқдорида жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарар уч баравари миқдорида қопланганида озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо қўлланмайди.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech