Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

BAYRAM TABRIGI

Қадрли қурилиш соҳаси ходимлари!

Сизларни шарафли касб байрами – Ўзбекистон  Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклайман! 
Маьлумки, мамлакатимизда  Муҳтарам Президентимизнинг тегишли фармонига мувофиқ ҳар йили август ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни сифатида кенг нишонлаб келинмоқда.

Энг улуғ, энг азиз байрам - Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг қутлуғ 32 йиллик шодиёналарини  юқори кайфият ва кўтаринки руҳда кутиб олиш мақсадида шаҳримизда бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилишида, янгидан-янги саноат корхоналари, ижтимоий соҳа обьектлари, коммуникация ва инфратузилма тармоқлари барпо этилиб, фойдаланилишга топширилишида сиз азиз соҳа ходимлари муносиб иштирок этиб, шаҳримиз ободлиги ва янада гуллаб-яшнашида ўз ҳиссангизни қўшмоқдасиз.  Шахримизда келажак авлодни сифатли таьлим олишида кенг имкониятлар яратилиши, хусусан, Президент ва ихтисослаштирилган мактаблар тармоғидаги муассасаларнинг  барпо этилиши ва моддий техника таьминоти билан  таьминлашда,  жумладан, Зарафшон шахрида 504 ўринли ихтисослаштирилган мактаб интернатининг қурилишида ҳам юксак хизмат фолиятини олиб бораётган Навоий кон металлургия комбинати аксиядорлик жамияти Зарафшон шаҳар қурилиш бошқармаси ва “SHARQ QURILISH” МЧЖ нинг хизматларини эьтироф этиш ўринлидир.

 Бугунги кунда “НКМК” АЖда Капитал қурилиш бошқармаси, Инвестициялар бошқармаси, кон бошқармаларида қурилиш бўлимлари, Зарафшон қурилиш бошқармаси, унинг тасарруфидаги 3 та қурилиш-монтаж бошқармаси ҳамда 1 та қурилиш трестида ўз хизмат фаолиятини олиб бораётган 3,5 минг нафардан зиёд қурувчи-муҳандисларни, самарали меҳнати билан мамлакатимиз тараққиётига юксак ҳиссасини қўшиб келаётган соҳа фидойиларини Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни билан самимий табриклаб, ўзимнинг эзгу тилакларини изҳор этаман. 
Юртимизда барча йўналишларда бўлгани каби қурилиш соҳасида ҳам соҳа ходимлари томонидан илғор технологияларни жалб этган ҳолда шаҳримизда замонавий бино ва иншоотлар барпо этиш, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилишида соҳага ўзининг юксак билими ва салоҳиятини намоён этиб, ўз касбига содиқ, Ватанимизга фарзандлик  меҳри билан фидоий хизмат қиладиган  мутахассисларни жалб этиш орқали қурилиш саноатини мисли кўрилмаган даражага етказиш устувор вазифалардан биридир.

Ҳурматли соҳа ходимлари!
Фурсатдан фойдаланиб сизларни яна бир бор бугунги шарафли касб байрам - Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга файзу барака, келгуси ишларингизда зафарлар тилайман! 

Ҳурмат билан 
Зарафшон шаҳар хокими 
Назирбек Рахманов
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech