Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Деҳқон хўжаликларига 1 куб метр учун 40 сўм миқдорида ягона солиқ ставкаси белгиланади

Деҳқон хўжаликларига 1 куб метр учун 40 сўм миқдорида ягона солиқ ставкаси белгиланади

“Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6121-сон, 03.12.2020 й.) қабул қилинди. 

🔰 Фармонга кўра:

➖барча турдаги чиқиндиларни сақлаш ва уларни утилизация қилиш учун ажратилган ер участкалари юридик шахслардан  олинадиган ер солиғи учун солиқ солиш объектидан чиқарилади;

➖ деҳқон хўжаликларига 1 куб метр сув учун 40 сўм миқдорида ягона солиқ ставкаси белгиланади.

✅ Шунингедк, кўчмас мулк объектларининг бозор баҳосига яқин бўлган кадастр қиймати асосида мол-мулк ва ер солиқларини ҳисоблаш тизими икки босқичда жорий этилади:

➖биринчи босқичда (2021–2023 йиллар) – кўчмас мулк бўлган турар-жой фонди объектлари (квартира, якка тартибдаги уй-жойлар, дала-ҳовли), шунингдек, ушбу объектлар эгаллаган ер участкаларига нисбатан;

➖иккинчи босқичда (2022–2024 йиллар) – яшаш учун мўлжалланмаган алоҳида кўчмас мулк объектлари, шунингдек, ушбу объектлар эгаллаган ер участкаларига нисбатан.

📋 Бундан ташқари, фойдаланишга рухсат этилган ер участкалари турлари классификаторлари ва уларга бўлган ҳуқуқларни тугатиш учун асосларни назарда тутувчи янги таҳрирдаги Ер кодекси тайёрланади.


Манба://t.me/huquqiyaxborot
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech