Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

#РАДДИЯ

Зарафшон шаҳар “Император Зарафшон” хусусий корхонаси томонидан ижтимоий тармоқларда билдирилган норозилик мурожаатига жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз:

 Мурожаатда билдириб ўтилган “Чойхона” биноси Зарафшон шаҳар ҳокимининг 2005 йил 17 мартдаги 139/03- сонли қарори билан Комил Шариповга тегишли,мазкур қарорда ҳам “Чойхона” биноси “Марказий деҳқон бозор” нинг ҳудудида жойлашганлиги кўрсатилган.

         Зарафшон шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан 2014 йил 13 октябрдаги “Император Зарафшон” хусусий корхонасининг номига берилган “бино-иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида”ги  
 NA 0004708- сонли гувоҳномада ҳам “Чойхона” биноси деҳқон бозори ҳудудида жойлашганлиги кўрсатилган.

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.04.2010 йилдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли қарори,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.2004 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари,геодезия,картография ва Давлат кадастри қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги 483-сонли ҳамда Навоий вилоят ҳокимининг 2004 йил 29 октябрдаги 210-Қ-сонли қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида,”Наврўз” маъсулияти чекланган жамиятининг 21.05.2010 йилдаги 100-сонли хатини ҳамда тақдим этилган ҳужжатларини кўриб чиқиб “Шаҳарнинг саноат зонаси ҳудудида жойлашган “Наврўз” маъсулияти чекланган жамиятига қарашли деҳқон бозори ерига доимий фойдаланиш ҳамда кўчмас мулкларига эгалик ҳуқуқини бериш тўғрисидаЗарафшон шаҳар ҳокимининг 21.05.2010 йилдаги 182-сонли қарори қабул қилинган. Мазкур қарор билан“Наврўз” маъсулияти чекланган жамиятининг ҳудуди (чегараси) 2,8 га этиб белгилаб берилган ва ер участкасига бўлган ҳуқуқининг  давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида 368286-сонли гувоҳнома берилган. Мазкур мурожаатда назарда тутилган ер майдони ушбу ҳужатга асосан ҳам бозор чегара ҳудуди ичида бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.04.2010 йилдаги
 ПҚ-1326-сонли қарори 3-банди, 4-хат бошига асосан бозорларнинг ҳудудида (қонун ҳужжатларига мувофиқ деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари ҳудудида замонавий савдо комплексларини қуриш учун ер участкаларини ажратиш истисно қилинган ҳолда) ер участкалари ажратиб берилишига, шунингдек бозорга тегишли кўчмас мулк объектларини жисмоний ва юридик шахсларга мулк қилиб топширилишига йўл қўйилмайди деб қатъий белгилаб қўйилган.

Аслида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.04.2010 йилдаги ПҚ-1326-сонли қарори қабул қилингандан кейин жисмоний ва юридик шахсларга бозор ҳудудига кирувчи ер майдонларини ажратиш ёки мулкларни ҳусусийлаштириш билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатлар ноқонуний ҳисобланади.

Номаълум сабабларга кўра 2012 йил 15 декабр санасида Зарафшон шаҳар ҳокимининг 647-Қ-сонли қарори қабул қилиниб, 2,8 га бўлган бозор ер майдонидан 1,45 га қисми чиқариб юборилган. Бу қарорнинг ноқонуний қабул қилинганлиги Навоий вилоят Адлия бошқармасининг ўрганишида ўз тасдиғини топган ва 2014 йил 2 июлда 1013168/2-сонли тақдимнома билан мазкур қарорни бекор қилиш масаласи киритилган. 

Шунга асосан Зарафшон шаҳар ҳокимининг 2014 йил 12 июлдаги
 Қ-271-сонли қарори қабул қилиниб Зарафшон шаҳар ҳокимининг 647-Қ-сонли қарори бекор қилинган ва бозор ҳудуди чегаралари эски ҳолатига қайтарилган. Қолверса, Зарафшон шаҳар ҳокимининг 647-Қ-сонли қарори ҳатто давлат рўйхатидан ҳам ўтказилмаган.

“Император Зарафшон” хусусий корхонаси 2016 йилда Зарафшон шаҳар ҳокимининг 2014 йил 12 июлдаги Қ-271-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида (647-Қ-сонли қарор кучда қолдириш мақсадида) Навоий вилоят хўжалик судига ариза билан мурожаат қилган.Навоий вилоят хўжалик судининг 2016 йил ноябр ойида ҳал қилув қарори билан “Император Зарафшон” хусусий корхонасининг аризаси қаноатлантиришдан рад этилган. Бу ўринда шуни айтиш мумкинки, Зарафшон шаҳар ҳокимининг 647-Қ-сонли ноқонуний деб топилган қарори кучда қолиши “Император Зарафшон” хусусий корхонасига бозор ер майдонини (бозор ташкил бўлгандан буён бозорга тегишли бўлган) хусусийлаштириб олишга имконият яратган бўлар эди. Юқорида келтирилганидек 2010 йилдан бозор ер майдонларини жисмоний ва юридик шахсларга ажартиб бериш мумкин эмас.

“Император Зарафшон” хусусий корхонаси масъуллари томонидан “Чойхона” биноси жойлашган ер майдони ўзлариники эканлиги ва бозор ҳудуди чегарасига нотўғри киритилганлигини таъкидлаб келган. Ҳақиқатда ҳам шундайми?. Йўқ аслида, “Император Зарафшон” хусусий корхонаси масъуллари “Чойхона” биноси ер майдони бозор ҳудудига кирганлигини яхши билишган. Буни ҳужжатлар билан асослашга ҳаракат қиламиз. Жумладан, бундан қарийиб 8 йил олдин Навоий вилоят хўжалик судининг 2015 йил
 21 декабрдаги ҳал қилув қарори билан 2015 йилнинг январ-феврал ойларида бозор ҳудудида жойлашганлиги сабабли,бозор инфратузилмасидан фойдаланилганлиги учун “Император Зарафшон” хусусий корхонасдан “Наврўз” маъсулияти чеклангана жамияти фойдасигақарздорликни ундиришга қарор чиқарилган. Худди шунингдек, Навоий вилоят хўжалик судининг 2016 йил 3 мартдаги ҳал қилув қарори билан 2015 йилнинг ноябр-декбр ҳамда 2016 йилнинг январ ойлари учун бозор ҳудудида жойлашганлиги сабабли, бозор инфратузилмасидан фойдаланилганлиги учун “Император Зарафшон” хусусий корхонасдан “Наврўз” маъсулияти чеклангана жамияти фойдасига мавжуд қарздорлик ундиришга қарор чиқарилган. Яъни бу   билан бундан 8 йил олдин ҳам “Император Зарафшон” хусусий корхонасига тегишли “Чойхона” биноси бозор чегара ҳудудида жойлашганлигини асослаш мумкин.

Бундан ташқари,”Наврўз” маъсулияти чекланган жамияти томонидан бир неча бор қарздорликларни ундириш мақсадида суд идораларига даъво аризалари киритилган ва барчаси ундирувга қаратилган.

Мурожаатда Зарафшон шаҳар ҳокимининг 17 октябр 2018 йилдаги
Қ-692-сонли қарори 5-бандига асосан Зарафшон шаҳар ҳокимининг 21 май 2010 йилдаги 182-Қ-сонли қарори кучини йўқотганлиги келтирилган. Мазкур қарор билан 182-сонли қарор ўз кучини йўқотган бўлсада, 692-сонли қарор
 1- бандига асосан бозорнинг янги чегараси белгиланиб, 2,8 га ер майдони аксинча 3,22 га кўпайтирилган. Бу ўринда бозор ҳудудидан хеч қандай ер майдони чиқариб юборилмаган. Худди шунингдек, “Император Зарафшон” хусусий корхонасига тегишли “Чойхона” биноси ер майдони ҳам бозор ҳудудидагича қолган.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики “Император Зарафшон” хусусий корхонаси масъулларининг ер майдонини хусусийлаштириб олиш билан боғлиқ 2014 йилдаги дастлабки ҳаракатлари суд томонидан рад этилганидан кейин, орадан 4 йил ўтгач, яъни Зарафшон шаҳар ҳокимининг 17 октябр
 2018 йилдаги Қ-692-сонли қарори қабул қилинлигиданқайсидир маънода фойдаланиб қолиш мақсадида, бозор ер майдонини хусусийлаштириб олиш масалси қайта кун тартибига кўтарилган бўлиши мумин.

Деярли 9 йилдан буён бўлиб келиаётган низолашувларга қарамасадан  “Император Зарафшон” хусусий корхонасига тегишли “Чойхона” биноси ер майдони бозор ҳудудидига кириши барча инстансияларда асослантирилган ва хал қилув қарорлари қабул қилинган.

Мавжуд ҳужжатлар ва қонунчиликка асосланган ҳолда “Император Зарафшон” хусусий корхонасига кўрсатилган хизматлар (инфратузилма) ҳисобидан пайдо бўлган қарздорликни тўлашни сўраб бир неча бор оғзаки ва ёзма мурожаатлар қилинган аммо доимий равишда рад жавоблари олинган.Шундан сўнг2022 йил феврал ойида қарздорликни ундиришни сўраб “Наврўз” маъсулияти чекланган жамияти томонидан Зарафшон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилган. 2022 йил 6 октябрдаги Зарафшон туманлараро иқтисодий суди томонидан даъво аризаси қисман қаноатлантирилган (тадбиркорликни қўллаб қувватлаш нуқтаи назаридан муддати ўтган қарздорликлар чегириб ташланган) ва қарздорлик ундирувга қаратилган.

Шундан кейин “Император Зарафшон” хусусий корхонаси Навоий туманлараро маъмурий судига “Зарафшон шаҳар ҳокимининг 17 октябр
 2018 йилдаги Қ-692-сонли қарорининг корхонасига тегишли қисмини бекор қилишни сўраб ариза билан мурожаат қилган.

Навоий туманлараро маъмурий суди томонидан иш кўриб чиқилиб
 13 июл 2022 йилда ҳал қилув қарори қабул қилиб “Император Зарафшон” хусусий корхонасининг мурожаати қаноатлантирилган.

Ушбу ҳал қилув қароридан Зарафшон шаҳар ҳокимлиги норози бўлиб Навоий вилоят маъмурий судига апеляция шикояти киритган ҳамда барча асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этган.

Навоий вилоят Маъмурий суди Апеляция инстанция суди томонидан
 22 сентябр 2022 йилда  иш кўриб чиқиб зарур мутахассислар хулосалари ҳамда ишда мавжуд бўлган ва тарафлар тақдим этган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, Навоий туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 13 июлдаги ҳал қилув қарорини бекор қилган. Унга кўра “Император Зарафшон” хусусий корхонасининг Зарафшон шаҳар ҳокимлигига нисбатан Зарафшон шаҳар ҳокимининг 2018 йил 17 октябрдаги № Қ-692-сонли қарорининг “Император Зарафшон” хусусий корхонасига тегишли қисмини ҳақиқий эмас деб топиш ва мажбурият юклаш тўғрисидаги шикояти қаноатлантиришдан рад этиш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Бундан норози бўлган “Император Зарафшон” хусусий корхонаси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича Судига кассация шикояти киритган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича Суди томонидан 13 январ 2023 йилда кассация шикояти кўриб чиқилиб Навоийвилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 22 сентябр 2023 йилдаги қарори ўзгаришсиз,кассация шикояти қаноатлантиришсиз қолдирилган.

Шу ўринда бозор ҳудудига тегишли ер майдонини ўзиники қилиб олишга бўлган иккинчи уриниш ҳам Олий суд даражасигача кўтарилиб рад қилинган.

Мурожаатчи ўз мурожаатида мулк ҳуқуқлари поймол бўлаётганлиги ҳақида сўз юритган. Ваҳоланки, “Наврўз” маъсулияти чекланаган жамиятига қарашли деҳқон бозори ҳудудида 150 га яқин хусусий секторга тегишли бино иншоотлар мавжуд бўлиб уларнинг бирортасининг мулкий ҳуқуқларига (Зарафшон шаҳар ҳокимининг 13 май 2016 йилдаги №Қ-204-сонли “Зарафшон шаҳар марказий деҳқон бозори ҳудудида ер муносабатларини тартибга солиш тўғрисида” ги қарори билан ҳудуддаги фуқаролар ёки тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг мулк ҳуқуқлари сақланиб қолиниши алоҳида кўрсатиб ўтилган),эгаликларига таъсир ўтказилмаган. Фақатгина амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва белгиланган тартиблар асосида бозор ҳудудидабўлганлиги сабабли кўрсатиладиган (инфратузилмадан фойдаланганлик) хизматлар учун тўловлар тўланиши сўралган.

         “Император Зарафшон” хусусий корхонаси Навоий туманлараро маъмурий судига ариза билан мурожаат қилиб,Зарафшон шаҳар ҳокимининг 2010 йил 21 майдаги “Шаҳар саноат зонаси ҳудудида жойлашган “Наврўз” маъсулияти чекланган жамиятига қарашли деҳқон бозори ерига доимий фойдаланиш ҳамда кўчмас мулкларига эгалик ҳуқуқини бериш тўғрисида” ги 182- сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

         Мурожаатчи ўз мурожатида Зарафшон шаҳар ҳокимининг ўз кучини йўқотган 182-сонли қарори билан курашишим керакми деган мазмундаги иддаони келтириб ўтган. Ажабланарлиси бу қарорни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича бир муддат олдин юқорида келтирилганидек судга даво аризаси айнан тадбиркор томонидан киритилган.

2023 йил5 май куни Навоий туманлараро маъмурий суди “Император Зарафшон” хусусий корхонасинингЗарафшон шаҳар ҳокимлигига нисбатан 2010 йил 21 майдаги 182-Қ-сонли қарорини ҳақиий эмас деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришдан рад этган.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики “Император Зарафшон” хусусий корхонасининг мурожаатлари деярли барча суд инстанцияларида рад этилган. Бунга, эртами кечми адолат қарор топиши муқаррарлиги ва  амалдаги қонунчиликни четлаб ўтишга хеч кимнинг ҳақи йўқлигининг исботи сифатида қараш мумкин.

Шу ўринда ижтимоий тармоқларда ахборот тарқатувчилардан масалага бир томонлама ёндашмасдан, иккинчи тарафнинг ҳам важларини ўрганиб, ҳолис ва тўғри маълумотлар тарқатишларини сўраб қоламиз.

Шунингдек, мазкур масала юзасидан зарурий маълумотларни алмашиш ва ҳамкорлик қилишга “Наврўз” МЧЖ эшиги доимо очиқлигини маълум қиламиз.

                    

        “Наврўз” МЧЖ маъмурияти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech