Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Тизимда 70 млрд. сўм иш ҳақидан ўғирланган, 100 дан ортиқ масъулларга чора кўрилади — Халқ таълими вазирлиги

Тизимда 70 млрд. сўм иш ҳақидан ўғирланган, 100 дан ортиқ масъулларга чора кўрилади — Халқ таълими вазирлиги 


Тизимда 70 млрд. сўм иш ҳақидан ўғирланган, 100 дан ортиқ масъулларга чора кўрилади — Халқ таълими вазирлиги
Жорий йил 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси фаолияти натижалари тўғрисида навбатдан ташқари Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур Ҳайъат йиғилишида вазирликнинг Ички аудит ва молиявий назорат хизмати томонидан амалга оширилган ўрганиш ишлари натижасида тизимдаги таълим муассасаларида иш ҳақидан ўғирлик, ўзлаштириш ва ортиқча тўловларга йўл қўйилганлик ҳолатлари муҳокама қилинди. Маълум бўлишича, тизимда ўтган 11 ой давомида жами 69,8 млрд. сўм иш ҳақидан ўғирлик, ўзлаштириш ва ортиқча тўловларга йўл қўйилганлик ҳолатлари аниқланган.
Бундан ташқари, ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича:
84,3 млрд. сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича бошқа ноқонуний харажатлар;
38,7 млрд. сўм “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда амалга оширилган харидлар;
24,1 млрд. сўм хатлов натижасида аниқланган камчиликлар;
3,9 млрд. сўм бошқа хато ва камчиликлар аниқланган.
Шу давр мобайнида жами 220,8 млрд. сўм (шундан Ҳисоб палатаси, Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишлар натижасида 110,9 млрд. сўм ёки 50,1 фоиз) миқдоридаги молиявий хато ва камчиликлар аниқланди.
Ўрганиш натижалари бўйича расмийлаштирилган 396 та ҳолат бўйича 149 млрд.сўмлик ҳужжатлар тўплами қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган. 
Шу билан бирга, амалга оширилган профилактика ишлари натижасида 135 млрд.сўмлик молиявий хато ва камчиликларнинг олди олинган ва бартараф этилган. 
Амалга оширилган тадбирлар натижаси бўйича ўтказилган Ҳайъат қарори билан молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйган 100 нафардан ортиқ масъул ходимларга тегишли интизомий чоралар кўрилиши, ўзлаштирилган маблағларни ундирилиши юзасидан тегишли чоралар кўриш бўйича кўрсатмалар берилди, дейилади хабарда. Манба: Darakchi.uz

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech