Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

ЯНГИ БОЛАЛАР БОҒЧАСИ ИШГА ТУШДИ


Бугун Зарафшон шаҳрида давлат-шерикчилик асосидаги “Ширинтой” номли янги мактабгача таълим ташкилотининг расмий очилиши бўлиб ўтди.
Тадбиркор Азамат Шокировнинг мазкур лойиҳасига 2,5 миллиард сўм, хусусан, имтиёзли кредит маблағи сарфланди. Болалар боғчаси 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда 15 нафар болани қабул қилган. Муассасада таълим рус тилида олиб борилади. Келажакда машғулотлар жадвалига инглиз тили ва математика фанлари, шунингдек, бадиий гимнастика, логопед ва психолог машғулотлари киритилади.

Корхонанинг келажакдаги режаларида болалар боғчаси ҳудудида ўз минизоопаркини, тарбияланувчилар учун автобус қатновини, шунингдек, смнена ва вахта усулида ишлайдиган ота-оналар учун қўлайлик яратиш мақсадида тарбияланувчиларнинг МТТга кечаю-кундуз боришини мўлжаллаган.
Мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида шаҳар ҳокими Анвар Раджабов бошчилигида кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech