Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов қурилиш жараёнида

Бугун  4 июнда Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов,  шаҳар прокурори Анвар Жумаев, шаҳар ИИБ бошлиғи Элёр Яхёев, шаҳар ДСИ бошлиғи Зоҳид Шомуродов,  шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари Анвар Шоҳмирзаев,  ҳоким ўринбосарлари Хуршид Орипов иштирокида шаҳардаги янги масжид қурилиш жараёни билан танишди. 

Шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов ҳар бир ишни маҳалла фаоллари билан бамаслаҳат, ҳамфикр бўлиб олиб боришни, масжид меъморий услубларида миллий ва замонавий анъаналардан уйғун ҳолда фойдаланиш лозимлиги, таҳоратхоналарда кексалар ҳолатини алоҳида ҳисобга олиш ҳамда ногиронлиги бор фуқаролар учун ҳам махсус шароитлар қилиш юзасидан тавсиялар берди.
 
Мазкур масжид 5000 намозхонни сиғдириши режалаштирилган.


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech