Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ва ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш сектор раҳбарининг асосий вазифаси

Зарафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Э.Яхёев бугун, сектор штабида сектор ҳудудидаги МФЙ раислари, хоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ва профилактика инспекторлари билан учрашиб, Давлат раҳбари ва Президент Администрация томонидан куйилган талаблар мазмун моҳиятини тушунтириб, хонадонма-хонадон юриш ва хатлов натижалари билан танишди. 

Бундан ташқари, маҳаллаларда аниқланган ҳар бир муаммо ҳар томонлама чуқур таҳлил қилинган ҳолда жойида ҳал этилиши ва уларнинг ечими бўйича таклифларни эшитди.

👉Шунингдек, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да турган фуқароларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этилиши маҳокама қилинди ва ҳар бир масалага жиддий ёндашиб ижобий ҳал этилиши бўйича маъсул раҳбарларга топшириқ ва кўрсатмалар берди


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech