Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Тренинг машғулотларида мақсад раҳбарларда шахсий самарадорликни оширишга қаратилди

Аввал хабар қилганимиздек, Навоий вилоятида маҳаллий давлат ҳокимияти раҳбар ходимларининг  жамоа билан ишлаш ва лидерлик кўникмаларини ривожлантириш мақсадида жисмоний, ақлий ва мантиқий машқларга бой бўлган тренинг машғулотлари ўтказилди.

Давлат бошқаруви академиясининг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилган тренинглар давомида жамоага раҳбарлик қилиш бу масъулиятни бўйинга ола билиш эканлигига алоҳида эътибор қаратилиб, қийин вазиятларда, дейлик, рақобат кучли муҳитда бошқарув, ташкилотчилик ва ўзаро муносабатларни қуришнинг муҳим  жиҳатлари таҳлил этилди.

Интерфаол ўйинлар, махсус машқлар орқали иштирокчиларнинг ижодий имкониятларини очиш, уларни намоён этишга ҳаракат қилинди.

Тренинг давомида самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш, шахсий самарадорликни ошириш каби бугунги кун раҳбарлари учун зарур кўникмаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech