Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

22 ноябрь куни Зарафшон шаҳрида тузилган “Ёш маслаҳатчилар кенгаши” аъзолари учун воркшоп, яъни маҳорат дарси ўтказилди.

22 ноябрь куни Зарафшон шаҳрида тузилган “Ёш маслаҳатчилар кенгаши” аъзолари учун воркшоп, яъни маҳорат дарси ўтказилди.

Аввал хабар берилганидек, Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, ЮНИСЕФ, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигидаги "Болалар ва ёшлар учун дўстона маҳаллий бошқарув” ташаббуси амалга оширилмоқда. 

Ташаббус доирасида “Ёш маслаҳатчилар кенгаши” тузилди. Кенгаш аъзолигига шаҳар ҳудудидан 8 нафар фаол, мақсад сари интилувчан, янги билимларни ўзлаштиришни, тажриба ва малака оширишни истаган 16—24 ёш оралиғидаги ёшлар саралаб олинди. Бу уларга яшаб турган ҳудудидаги болалар ва ёшлар ҳаётини янада яхшилашда, улар ҳаётига оид қарорлар қабул қилинишида бевосита иштирок этишига имконият беради.

Кенгаш аъзоларига Зарафшон шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан “Болалар ва ёшлар учун 2023 йилга мўлжалланган Ҳаракатлар режаси” тақдимот қилинди. 

ЮНИСЕФ мутахассислари кўмагида Ҳаракатлар режаси доирасида жойларда сўровномалар ўтказиш воситалари, болалар ва ёшлардан фикрларни тўплаш усуллари ишлаб чиқилди.

Шунингдек, воркшоп иштирокчиларига Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ҳақида интерфаол, савол-жавоб тарзида ахборот тақдим этилди. Маълумки, ушбу Конвенция Нью-Йорк шаҳрида 1989 йил 20 ноябрда қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Конвенцияга 1992 йил 9 декабрда қўшилган.

Куннинг иккинчи ярмида ЮНИСЕФнинг "U-Report" платформаси тақдимот қилинди. Бугунги кунда ушбу платформадан 30 дан ортиқ давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари ёшлар билан мулоқот қилиш учун фойдаланмоқда. 

Тадбир якунида режалаштирилган ишларни янада самарали ташкил этиш, ёшлар ва маҳаллий ҳокимлик билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида шу йилнинг декабрь ойида “Ҳоким ва ёшлар” учрашувларини ўтказиш режалаштирилди.





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech