Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Бир нуроний ўн ёшга масъул

Зарафшон шаҳар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмаси, Ёшлар агентлиги шаҳар бўлими билан ҳамкорликда шаҳардаги 15 та МФЙда фаолият олиб бораётган кекса нуронийлар иштирокида маҳаллаларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги ишларни такомиллаштириш, ёшлар тарбиясида кекса авлод вакилларини жалб этиш, бу борада уларнинг бой ҳаётий тажрибаларидан кенг фойдаланиш, нуронийлар ва фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар билан ишлашда маҳаллалар ҳамда ваколатли муассаса ва ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида "Бир нуроний ўн ёшга масъул” кўрик-танловини шаҳар босқичи ўтказилди.
Танловда шаҳардаги Кончилар маҳалласининг фаол нуроний онахони ғолиб деб топилиб,  вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Барча иштирокчилар шаҳар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан пул мукофоти,  Маънавият бўлими томонидан китоблар жамланмаси билан тақдирланди. 
Д. Баҳронова Зарафшон шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech