Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Зарафшон шаҳар ҳокимининг янги йилдаги илк қабули "Кончилар" маҳалласида бўлиб ўтди

Зарафшон шаҳар ҳокимининг янги йилдаги илк қабули "Кончилар" маҳалласида бўлиб ўтди
Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов сектор ҳудудидаги "Кончилар" маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Қабулда фуқаролар ўз таклиф ва муаммолари билан қатнашди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан ишга жойлашиш,  уй-жой, моддий ёрдам, тиббий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид мурожаатлар қабул қилинди.
Аксар мурожаатлар ўз жойида ҳал этилиб, ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.   
Зарафшон шаҳар ҳокими ҳар бир маҳалладаги муаммо ва мурожаатларни ўрганмоқда. Белгиланган режа асосида сектор ҳудудидаги маҳаллаларда фуқаролар қабулларини ўтказмоқда.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech