Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

ШАҲАР ҲОКИМИ ҚУРБОН ҲАЙИТИНИ МУНОСИБ НИШОНЛАШ БЎЙИЧА РАҲБАРЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Бугун, Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов Зарафшон жоме масжидида сектор раҳбарлари ҳамда шаҳардаги мутасадди ташкилот раҳбарлари билан  учрашди.
 
Учрашувда шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов томонидан шаҳарда Қурбон ҳайитини миллий анъана ва урф-одатларимизга мос равишда тартибли ва юқори савияда,  хавфсизлик қоидаларига риоя этган ҳолда ўтказиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, масжид, хонақо, айвон, ён атрофдаги кўчалар, қабристонлар ва уларнинг атрофларини ободонлаштириш, фуқароларга ҳайит намозини ўқишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича топшириқлар берилди.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech