Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Зарафшонда Навоий давлат педагогика институтининг педагогика факультети очилади

Бугун Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов, шаҳар ҳокими ўринбосари Обид Ҳакимов, Навоий давлат педагогика институти мутасаддилари ҳамда тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари "Қурувчи" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб,  ҳудудда ташкил этилиши кўзда тутилган Навоий давлат педагогика институти педагогика факультети биносининг реконструкция ишлари билан танишди. 

Факультет биносида барча зарур шарт-шароитлар яратилгандан сўнг  ўқув фаолиятини ташкил этиш бўйича бошқарув ва ишчи ходимлар таркиби белгиланган штат жадваллари асосида шакллантирилади.  Жорий йилда мазкур педагогика факультети очилиши режалаштирилган.

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech