Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

ЗАРАФШОН ШАҲАР ҲОКИМИ АНВАР РАДЖАБОВ ЖУРНАЛИСТЛАР БИЛАН

"Миллий журналистика: анъаналар давомийлиги ва замонавийлик" мавзуидаги республика медиафоруми доирасида юртимизнинг турли ҳудудларидан келган журналистлар "Олтин водий" газетаси таҳририятида бўлишди. 
Форум иштирокчилари газета тарихи, таҳририятда яратилган шарт-шароитлар, газетада чоп этиладиган мақолаларнинг мазмуни борасида фикр алмашишди. 
Устоз журналистлар қўлларини дуога очиб, таҳририятнинг кейинги ишларида ҳам муваффақият ёр бўлишини, газета обуначилар қўлига ҳамиша ёруғ юз билан етиб боришини сўрашди. 
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, "Олтин водий" 1979 йил январь ойидан бошлаб "Зарафшанский рабочий","Золотая долина","Олтин водий" номлари остида чоп этилиб келинмоқда

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech