Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Бугун халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари олтмиш тўртинчи сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда вилоят ҳокими Нормат Турсунов раислик қилиб, ушбу сессияни “виждон сессия” деб атади.

Кун тартибидаги дастлабки масала вилоятда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича масъул тизим раҳбарлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳолати ҳамда олдинда турган вазифалар тўғрисида маълумот берилмоқда.

Вилоят ҳокими ўринбосари Э.Камоловнинг айтишича, омборларда 90 та трансформатор, 77 км кабель, 7.8 тн. сим, 35 тн. мой, 210 дона таянч устунлари, 215 дона муфталар ва 2 790 дона яккалагич (изолятор) захираси яратилган.

Шунингдек 75 та авария бригадалари ташкил қилиниб, 98 та техника ва 334 та ходим бириктирилган.

Сессия иши давом этмоқда.

Навоий вилояти ҳокимлиги 
Ахборот хизмати🇺🇿
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech