Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

#ЖАРАЁН

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи О.Рўзиев, Зарафшон шаҳар ҳокими Н.Раҳмонов билан 2023-2024 йилларда қиш-баҳор ойлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғарилиши аҳволи ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди. 

Шунингдек, шаҳарнинг “Наврўз деҳқон бозори” МЧЖда ташкил қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркаси билан танишиб, савдо ярмаркаси доимий фаолият олиб бориши ва асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини аҳолига мақбул нархларда етказиб бериш бўйича тадбиркорлар билан мулоқот қилинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech