Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Уруш қатнашчиси ҳолидан хабар олинди

Нарбатир ота Мамбетовга Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам совғаси  топширилди

Зарафшон шаҳар ҳокими ўринбосари Обид Ҳакимов Зарафшон шаҳридаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Нарбатир ота Мамбетов хонадонида бўлиб, фахрий  отахон билан учрашди.

Ҳоким ўринбосари Обид Ҳакимов фахрий отахон уйига ташрифи давомида отахонга Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам совғаси топшириб, Президент томонидан йўлланган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Тадбирда ҳарбий хизматчилар, корхона ва ташкилот раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Rasmiy kanal👇👇👇
https://t.me/zarafshon_shahar_axborot_xizmat
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech