DataLife Engine / ҲАМКОРЛИКДАГИ УЧРАШУВ

ҲАМКОРЛИКДАГИ УЧРАШУВ


Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди биносида Зарафшон шаҳар(туманлараро) судлари ва Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди томонидан шаҳримиздаги 2-умумтаълим мактабининг ёшлар етакчилари ва мактаб ўқувчилари билан жорий йилнинг 20 февраль куни давра суҳбати ташкил этилди.

Учрашувда Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Хамидов, Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси А.Шукуров, Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди раиси Д.Хонбўтаева, Зарафшон шаҳар маъмурий суди раиси З.Исаков, Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси Д.Эргашова ҳамда Ёшлар иттифоқи Зарафшон шахар кенгаши раиси И.Саидов иштирок этиб, шаҳримиздаги 2-умумтаълим мактаби ёшлар етакчилари ва мактаб ўқувчилари билан «Вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, уларнинг қонуний манфаатларини суд даражасида кафолатлаш, ёшларда тадбиркорлик, илмий-ижодий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш» мавзусида ўз қарашлари билан ўртоқлашди.
Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги кунда ёшларга кўрсатилаётган юксак эътибордан самарали фойдаланган ҳолда илм ўрганиб, билим олишлари лозимлиги, ҳар хил зарарли иллатлардан йироқ юришлари, ёшларни ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, уларда ватанга, қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтиришни кучайтириш, бўш вақтларидан унумли ва мазмунли фойдаланиш каби таъсирчан фикрларни билдириб ўтишди.

Учрашув савол-жавоб тарзида ўтиб, ўқувчилар саволларига суд раислари томонидан атрофлича ҳуқуқий тушунтириш берилди.
21-02-2020, 23:40
Вернуться назад