DataLife Engine / Кексалари эъзоз топаётган юрт

Кексалари эъзоз топаётган юрт

Кексалари эъзоз топаётган юрт

Мамлакатимизда нуронийларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатилаётганлиги, уларнинг ҳаётий тажрибаларидан унумли фойдаланиш келажагимиз эгалари бўлмиш ёшларимизнинг порлоқ келажагини таъминлашга хизмат қилади. Чунки, кексаларнинг суҳбатидан баҳраманд бўлиб, уларнинг олтин ўгитларига амал қилиб яшаш комиллик, турмуш фаровонлигимиз ва тинч-осойишта ҳаётимизнинг тамал тошидир.

Шу боис Зарафшон шаҳрида “Кексалар ҳафталиги” доирасида турли тадбирлар, учрашувлар ўтказилиб, нуронийлар ҳолидан хабар олинмоқда.
Жумладан, Зарафшон шаҳар  ҳокими Анвар Раджабов “Юлдуз” маҳалласида яшовчи Зулхумор ая Жўраева ҳолидан хабар олди ва  совғаларини топширди.
Дарҳақиқат, ўзбек халқида азал-азалдан кексаларга ҳурмат-эътиборда бўлиш, уларни асраб-авайлаб, маслаҳатларига, насиҳатларига қулоқ тутиш инсонийлик хусусиятларидан бири бўлиб келган. Хусусан, кексаларга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш бугунги кунда маънавий ҳаётимизнинг том маънода ажралмас қисмига айлангандир.   
16-10-2021, 17:11
Вернуться назад