DataLife Engine / ЗАРАФШОН ШАҲРИДА СУД-ҲУҚУҚ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ОММАВИЙ ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

ЗАРАФШОН ШАҲРИДА СУД-ҲУҚУҚ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ОММАВИЙ ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбарлигида Республика ишчи гуруҳи томонидан 2021 йилнинг 18-20 март кунлари Навоий вилоятида оммавий қабуллар ўтказилиши белгиланган. Бугун,  фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига  самарали ечим топиш, уларга янада қулай шароит яратиш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан Навоий вилоятининг олис ҳудуди саналган Зарафшон шаҳрида оммавий қабул ўтказилди. Мазкур қабул Зарафшон шаҳри, Томди ва Учқудуқ туманлари аҳолисини қамраб олди. 
 “Қабул ўтказилиши тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинган эди, бундан хабар топиб, бугунги қабулга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбариятига, судлар фаолияти юзасидан миннатдорчилик билдириш мақсадида ташриф буюрдим, жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига судланганман, айни дамда ўзимга нисбатан тайинланган жазони белгиланган қисмини ўтаганлигим, ўрнатилган тартиб қоида талабларини бажариб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлигим боис менга нисбатан шу суд томонидан инсонпарварлик тамойили қўлланилиб, ЖК 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари  шартли озод этилдим, қонунларнинг амалда қўлланилиши, содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш учун жазо муқаррарлигини англаб, менга берилган имтиёзлардан тўғри хулоса чиқардим”-дейди Н.Рахматов
Оммавий қабулдан асосий мақсад ҳам фуқароларнинг ҳар бир мурожаатини тегишли тартибда кўриб чиқиб, уларга ечим топиш, муаммоларини ечиш баробарида аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, жойлардаги аниқ вазиятдан хабардор бўлишдир.
18-03-2021, 18:53
Вернуться назад