DataLife Engine / ШАҲАР ҲОКИМЛИГИДА НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

ШАҲАР ҲОКИМЛИГИДА НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ




ШАҲАР ҲОКИМЛИГИДА НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

 

Зарафшон шаҳар ҳокимлигида  навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Қабулда Зарафшон шаҳар ҳокими ўринбосари Учқун Очилов фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади. Улар кўтарган муаммолар бўйича тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди.

 Айрим мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда фуқаролар томонидан уй-жой, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатчиларнинг бир гуруҳига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган мурожаатлар эса қонунчиликда белгиланган муддатларда ўрганиб, чора кўриш учун тегишли ташкилот ва идораларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

6-10-2020, 16:35
Вернуться назад